FATTOHHON.COM
« Все новости
ҚУВАЙТДА ЎЗБЕКИСТОН МАДАНИЯТИ КУНЛАРИ АРАФАСИДА! 13.12.2017 08:00
2017 йилнинг 15-22 декабрь кунлари Ал-Қувайт шаҳрида Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади. Дастур асосида Қувайтда Ўзбекистон маданияти кунларининг тантанали очилиш маросими концерт дастури билан бошланади. Шу билан бирга, Ўзбекистон амалий санъати ва фотокўргазмалар тақдимоти, Ўзбекистон туристик салоҳияти ва маданий обидалари тақдимоти, “Ўзбекистон-бағрикенг диёр” номли давра суҳбати, ҳаттотлик бўйича мастер-класслар ўтказилади.