FATTOHHON.COM

« Все новости

ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВДАН ҚУВАЙТ ЗАМИНИДА АРАБ ТИЛИДА ТИНЧЛИКНИ ҚАДРИГА ЕТИШГА УНДОВЧИ ПРЕМЬЕРА!+ВИДЕО! 19.12.2017 06:39

WUVY3140

Қувайтда “Ўзбекистон маданияти” кунлари давом этмоқда!

18 декабрь куни мазкур маданият кунлари очилишига бағишланган Ўзбек санъаткорлари иштирокида катта концерт дастури бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон Халқ артистлари Зулайҳо Бойхонова, Гулсанам Мамазоитова, устоз созанда Абдуҳошим Исмоилов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тўлқин Жабборов, “Зулфия” номидаги давлат мукофоти совриндори Ширин Маматова, ва бошқа санъаткорлар иштирок этишди. Мазкур концерт Қувайтга ҳақиқий Ўзбекистон нафасини олиб боргандек бўлди!

photo (5)

photo (2)

photo (4)

photo (3)

SORX3898

Бу концертда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков ўзининг минглаб қалблардан ўрин олган “Айтиб бер” қўшиғини, илк бор араб тилида куйлаб, Қувайт аҳлини ҳайратга солди!

7T7A7070

“Айтиб бер” қўшиғи Санъаткорнинг 2015 йил концерт дастурида илк бор янграганидаёқ юракларни титратган эди! Тинчликни қадрига етишга ундовчи бу қўшиқ ҳақида, Озодбек Назарбеков журналист Саида Вахобовага берган интервьюсида қўшиқ яратилишига, интернет орқали тарқалган таъсирли, ҳамда фожеали воқеа, яъни “Сирияда 3 ёшли боланинг ўлим олди айтган “Мен сизларни ҳаммангизни Аллоҳга айтиб бераман” деган сўзлари” сабаб бўлганлигини айтиб, “Айтиб бер” қўшиғини араб тилида ҳам куйламоқчи эканлигини маълум қилган эди.

7T7A7016

Озодбек Назарбеков: - Тўғриси, қўшиқнинг бу қадар муваффақиятини кутмаган эдим! Қўшиқни 5 хил тилда куйлаш ниятидаман, форс, араб, инглиз, рус тилларида ҳам куйланади, ҳозирда таржимага бериб қўйилган. Ўзбек тилида куйланган варианти билан 5 та тилда бўлади!

1

Санъаткор ваъдасининг устидан чиқиб, қўшиқнинг араб тилидаги вариантини тингловчилар эътиборига ҳавола қилди! Аслида қўшиқнинг араб тилидаги варианти анча аввал тайёр бўлган эди, лекин ўзига хос премьераси юқорида айтилганидек Қувайт заминида бўлди! Ажаб эмас, бошқа тилдаги премьералар ҳам, ўша тилларда сўзлашиладиган юртларда бўлса...

Чиндан ҳам, Ўзбекистондаги тинчлик-осойишталик бугунги кунда ер юзида кўплаб юртлар учун орзу, десак адашмаймиз! Ҳар бир яхшиликнинг аввалида тинчлик туради! Бахт ҳам, муваффақият ҳам, тинчликдан бошланади! Тинчлик бўлса, санъат ҳам, ижод ҳам ривожланади, тинчлик бўлсагина ҳақиқий бахтни ҳис қилиш мумкин!

Концертдан фотолар ва видеолар учун Эркин Файзга миннатдорчилик билдирамиз

ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВДАН ҚУВАЙТ ЗАМИНИДА АРАБ ТИЛИДА ТИНЧЛИКНИ ҚАДРИГА ЕТИШГА УНДОВЧИ ПРЕМЬЕРА! ВИДЕО!

 

 

КОНЦЕРТДАН ВИДЕОЛАР YOUTUBE.COM ДАГИ РАСМИЙ FATTOHHON.COM КАНАЛИДА!

 

 

КОНЦЕРТ ДАСТУРИДАН ФОТОЛАР!

VEIR6441

WLDW6795

VNAI4866

VEIR6441

SORX3898

ARAH4940INQL6831

BWAB5009

 

CPPM9099