FATTOHHON.COM

« Все новости

БЕРДАҚ НОМИДАГИ ҚОРАҚАЛПОҚ ДАВЛАТ АКАДЕМИК МУСИҚАЛИ ТЕАТРИНИНГ 90 ЙИЛЛИК ЮБИЛЕЙИДАН! 20.12.2017 23:18

 photo (2)

Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат Академик мусиқали театри ўзининг 90 йиллик юбилей кечасини кенг нишонлади.  Маданият вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, байрам кечасига Республикамизнинг бир нечта вилоят театрларидан ва Тошкент шаҳри театрларидан меҳмонлар ташриф буюришди. Кечани Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши қўмита раиси Д.Қурбаниязов ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.Сайфуллаев очиб беришди.

photo (3)

Д.Қурбаниязов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши ва ҳукуматининг табригини ўқиб эшиттирди ва театр раҳбари Қ.Туриевни “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими”, актриса Г.Сарқбаевани “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” унвонлари билан тақдирлади.

Бундан ташқари, театрда кўп йиллардан буён меҳнат қилиб, барча жамоа ишларида фаол хизмат қилиб келаётган бир қатор ходимлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги  томонидан фахрий ёрлиқлар билан мукофотланди.

photo (9)

Кечага А.Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат Академик театри директори М.Махмудов ва театр балетмейстери Қорақалпоғистон халқ артисти З.Нуримбетов, Ўзбекистон миллий академик драма театри директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ф.Маъсудов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артистлари Ё.Сагдиев, М.Абдиқундузов, Ўзбекистон халқ артистлари Ё.Аҳмедов, сатира театридан Х.Сагдиев, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори М.Азизов, Самарқанд вилояти мусиқали драма театри директори Б.Шарафов, Бухоро вилояти мусиқали драма театри директори Г.Хусенова, режиссёри У.Вохаев, Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри директори Ў. Маҳматқулов, Хоразм вилояти Огаҳий номидаги мусиқали драма театри директори А.Сафарбаев ва Ўзбекистон халқ артисти Г.Рахимова, Наманган вилояти мусиқали драма театри директори О.Усманова, Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри директори М.Каракулова, бош режиссёр М.Равшановлар ташриф буюриб, театр жамоасини байрам билан табриклашди.

photo (11)

Шундан сўнг, театр жамоаси томонидан тайёрланган театрлаштирилган байрам концерти ҳавола қилиниб, унда 1926-йили “Тонг нури” труппаси ташкил қилинган кунидан бошлаб, бугунги кунга қадар саҳналаштирилган машҳур асарларидан парчалар кўрсатилди.

photo (12)

Театр солистлари ва балет артистлари томонидан қўшиқ ва рақслар намойиш қилинди. Шунингдек, концертдан Ўзбекистон халқ артисти Ё.Сагдиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ф.Маъсудов ўз қўшиқлари, Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри, Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театрлари ижодий жамоаларининг ҳам қизиқарли томошалари ўрин олди.

photo (10)

photo (13)

photo (8)

photo (7)

photo (6)

photo (5)

photo (4)

photo (1)