FATTOHHON.COM

« Все новости

ХИВАДА ОГАҲИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 208 ЙИЛЛИГИ! 21.12.2017 04:35

 d49740a9af5559af7442adf3ef3c7537

Маданият вазирлиги маълумотига кўра, Хива шаҳар маданият бўлими 2017 йил 17-декабрь куни “Эски Қиёт” қишлоғидаги Огаҳий уй музейида буюк ўзбек шоири, таржимон, тарихчи,  давлат арбоби  Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий таваллудининг 208 йиллигига бағишлаб, “Қолур боқий жахон ичра сўз” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир иштирокчилари эрталаб соат 10-00 да “Эски Қиёт” қишлоғида Огаҳий қабри жойлашган Шайх Мавлон бобо қабристонини зиёрат қилдилар.  

photo_2017-12-20_14-23-36

 

Соат 11-00 да Огаҳий уй музейи  олдида  меҳмонлар  карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди. Мехмонлар ва тадбир иштирокчилари  шоир номидаги боғда жойлашган Огаҳий ҳайкали пойига гуллар қўйишгач, Шоир уй музейидаги кўргазмалар билан яқиндан танишдилар. Шундан сўнг, маънавий-маърифий тадбирни Хива шаҳар ҳокими Эркин Яқубов очиб берди. Шоир ижоди ва фаолияти хақида вилоят ёзувчилар ижодий уюшмаси раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Гавхар Ибодуллаева,  Хива шаҳар “Нуроний ” жамғармаси раиси Отаназар Пирназаров, “Олтин мерос” раиси Комилжон Нуржонов, Шоир Сотим Аваз,  Ўктам Давлетовлар   нутқ сўзлашди ва ўзларининг ижодларидан намуналар ўқиб беришди. 

Шоирлардан Отабек Исмоилов, Раҳимбой Каримов, Давлатёр Раҳимов ва бошқалар Огаҳий ҳаёти ва ижоди хақида сўзлаб, сўнг ўз шеърларидан намуналар ҳам ўқиб беришди.