FATTOHHON.COM
« Все новости
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 апрелдаги “2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” номли тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 63-сонли (08/1-248 17.04.2017 й.) мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида
“Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” мазмунидаги тарғибот тадбирларини ўтказиш белгиланган бўлиб, мазкур тарғибот тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси, Ёшлар маданият ва санъат маркази билан ҳамкорликда алоҳида тасдиқланган режа асосида ўтказилди.
Ушбу режа асосида тадбирлар, жорий йилнинг 21-23 декабрь кунлари Тошкент шаҳрининг 11 та туманларида, жумладан, Миробод, Мирзо Улуғбек, Шайҳонтоҳур, Юнусобод, Чилонзор, Олмазор, Учтепа, Яккасарой, Яшнобод, Сергели, Бектемир туманларида юқори савияда ташкил этилди. Шундан 27 та олий таълим муассасаларида, 46 та касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларида, 49 та умумтаълим мактаблари, 2 та маданият ва аҳоли дам олиш марказлари (Мирзо Улуғбек тумани маданият бўлими-маданият ва аҳоли дам олиш маркази, Чилонзор тумани 15-сон маданият ва аҳоли дам олиш маркази) 7 та болалар мусиқа ва санъат мактаблари (Шайҳонтоҳур туманидаги 11-сонли, Учтепа туманидаги 16-сонли, Юнусобод туманидаги 26-сонли, Чилонзор туманидаги 15-сонли, Яккасарой туманидаги 18-сонли, Сергели туманидаги 21-сонли, Бектемир туманидаги 30-сонли)да юқори савияда ўтказилди.
Мазкур тадбирларда 80 нафардан зиёд таниқли шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандалари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб, тадбирларга жами 30 000 нафар уюшмаган аҳоли вакиллари ҳамда ёшлар, шундан, 4 821 нафар олий таълим муассасалари талабалари 13 797 нафар умумтаълим мактаблари ўқувчилари, 9070 нафар касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей ўқувчилари, 1540 нафар болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари, 772 нафар маданият ва аҳоли дам олиш марказлари вакилларининг иштироки таъминланди.
Тошкент шаҳрида ўтказилган тарғибот тадбирларига жалб этилган иштирокчиларнинг алоҳида аҳамиятга эга бўлган жиҳати, ўзлари севган санъаткорлар, шоир ва ёзувчилар билан юзма-юз дилдан суҳбат қуриш, маслаҳатларини олиш ва уларнинг фикри билан ўртоқлашиш имкони яратилди.
Тарғиботчилар гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон Халқ артистлари Ёдгор Саъдиев, Муҳаммадали Абдуқундузов, Ражаб Адашев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Гулчеҳра Носирова, Шамсиқамар Мансурова, Фатҳулла Маъсудов, Анвар Ғаниев,“Ниҳол” мукофоти совриндорлари Гуласал Абдуллаева, Шаҳзод Муродов, эстрада хонандалари Анвар Санаев, Даврон Эргашев, Ҳилола Ҳамидова ва бошқалар тадбирга йиғилган аҳоли вакиллари билан юзма-юз очиқ мулоқотлар ўтказдилар, ҳамда мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар, олиб борилаётган ислоҳотлар, яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўзлаб бердилар.
Шунингдек, тарғибот тадбирлари давомида Истиқлол берган энг олий неъмат – тинчлик ва хотиржамликнинг қадрига етиш, ҳозирги таҳликали ва мураккаб даврда ён-атрофда юз бераётган воқеа-ходисаларга даҳлдорлик ҳиссини ошириш, ҳар бир инсон ўз уйини, айниқса, ўз боласини ўзи асраши, оила тинч бўлса, маҳалла, қолаверса юрт тинч бўлиши, буюк келажакни қуришда ҳар бир инсон ўз ҳиссасини қўшиши лозимлиги тушунтирилди.
Шу билан бирга, тарғибот тадбирлари давомида чет давлатларига пул топиш илинжида чиқиб кетиб, “Одам савдоси” қурбонига айланаётгани ёки турли диний оқимлари таъсирига тушиб, ўз Ватанига, она халқига қурол кўтаришгача бораётган фуқароларни бундай разил йўлдан қайтариш, энг аввало, ушбу салбий ҳолатларнинг олдини олиш, ўзимизнинг юртимизда ҳам меҳнат учун барча шарт-шароитлар мавжудлиги ҳамда ҳаётимиз фаровонлиги ҳақида гапириб, ҳаётий мисоллар билан тушунчалар берилди.
Айниқса, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Сафар Оллоёр, Маънавият-тарғиботчилари Ўзбекистон миллий университети катта ўқитувчиси Аброр Хидиров, театр ва кино актёрлари Анжелика Есимбетовалар томонидан айтилган фикрлар ва берилган тушунчалар аҳоли, айниқса ўсиб келаётган ёш авлоднинг эртанги ҳаёт йўлини белгилашда, шунингдек, яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, жамиятнинг фаол аъзоси бўлишига ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Тарғиботчилар гуруҳи, уюшмаган аҳоли вакилларини маданий дам олишларини таъминлаш билан бирга уларни бир мақсад сари бирлаштириш, қалби ва онгига миллий истиқлол ғояларини чуқур сингдириш, салбий таъсирларга нисбатан мафкуравий иммунитетни шакллантириш, Ватанга муҳаббат, юртга садоқат туйғуларини яна ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни мамлакатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиб юрти учун нафи тегадиган фидоий инсон бўлишга чақирдилар.
Шунингдек, ўтказилаётган тадбирлар давомида таълим муассасаларида,ёшларни ватанпарварликка ундовчи, тинчлик ва осойишталикни кўз қорачиғидек асрашга даъват этувчи, шунингдек, ғаразли ғоялар ва турли кучларнинг жинояткорона ҳаракатларини фош этувчи “Кейинги бекат”, “Оқ булут”, “Қадр” “Тинчлик соҳили” каби бадиий фильмлар умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, мусиқа ва санъат мактабларидаги 27 400 нафардан зиёд ўқувчи ёшларга намойиш қилинди.