FATTOHHON.COM

« Все новости

ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ТОШКЕНТ ШАҲРИДА! 23.12.2017 15:00

tadbir

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” мазмунидаги тарғибот тадбирлари Тошкент шаҳрида давом этмоқда

Ушбу режа асосида тадбирлар жорий йилнинг 22 декабрь куни Тошкент шаҳрининг 4 та ҳудудида Юнусобод, Чилонзор, Олмазор ва Учтепа туманларидаги 12 та олий таълим муассасаларида, 19 та умумтаълим мактабларида, 18 та касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларида, 3 та болалар мусиқа ва санъат мактаби (Учтепа туманидаги 11-сонли,Юнусобод туманидаги 26-сонли,Чилонзор туманидаги 15-сонли)да, 1 та маданият ва аҳоли дам олиш маркази (Чилонзор тумани 15-сон)да юқори савияда ўтказилди.

tadvir (1)

Маданият вазирлигининг Матбуот хизмати маълумотига кўра, мазкур тадбирларда 70 нафардан зиёд таниқли шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандалари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб, тадбирларга жами 11 853 нафар ўқувчи ёшлар ҳамда аҳоли вакилларининг иштироки таъминланди. Шундан, 1891 нафар олий таълим муассасалари, 5087 нафари умумтаълим мактаблари ўқувчилари, 3750 нафар касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, 200 нафар Чилонзор туманидаги 15-сон Маданият ва аҳоли дам олиш марказида, 680 нафар Учтепа, Юнусобод, Чилонзор туманидаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида, шунингдек, 245 нафари уюшмаган ёшлар ва аҳоли вакилларининг иштироки таъминланди.

Тадбирларда иштирок этаётган Ўзбекистон халқ артистилари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар ва маданият ходимлари, Ўзбекистон халқ шоир ва ёзувчилари ўқувчи ва талаба ёшларга ўткан қисқа давр мобайнида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” Давлат дастурининг ижроси бўйича қатор ишлар амалга оширилганлиги, жумладан, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини тизимли амалга ошириш, шунингдек, республиканинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ қабулхоналари” фаолият кўрсатиши “Инсон манфаати – ҳар нарсадан улуғ” деган эзгу ғоянинг ҳаётга изчил ва самарали жорий этилиши ҳусусида сўзлаб бермоқдалар.

Шунингдек, тарғиботчилар Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг яқинда нашрдан чиққан “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” китобида илгари сурилган ғояларни ишонарли ҳаётий мисоллар асосида, содда ва самимий усулда кенгроқ етказиб “жонли мисоллар” билан таъсирчан руҳда гапириб бермоқдалар. Ёшлар орасидан вакиллар ҳам сўзга чиқиб, бугунги кунда халқаро мусобақа ва танловларда эришган ютуқлари, яратилган имкониятлар тўғрисида сўзлаб, тенгдошларини яратилган имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга, Ватанга, жамиятга муносиб фарзанд бўлишга чақирмоқдалар.

Шунингдек, ўтказилаётган тадбирлар давомида таълим муассасаларида,ёшларни ватанпарварликка ундовчи, тинчлик ва осойишталикни кўз қорачиғидек асрашга даъват этувчи, шунингдек, ғаразли ғоялар ва турли кучларнинг жинояткорона ҳаракатларини фош этувчи “Кейинги бекат”, “Оқ булут”, “Қадр” “Тинчлик соҳили” каби бадиий фильмлар умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, мусиқа ва санъат мактабларидаги 11 800 нафардан зиёд ўқувчи ёшларга намойиш қилинди.