FATTOHHON.COM
« Все новости
23-декабрь куни Маданият вазири, Ўзбекистон Давлат Консерваторияси Ректори Б.Сайфуллаев раҳбарият ходимлари ҳамда, таянч докторантурани тугатаётганлар ва илмий раҳбарлар билан йиғилиш ўтказди.
Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, унда Консерваторияни 2 нафар битираётган Закирова Венера Мансуровна (илмий раҳбар с.ф.д., профессор Т.Б.Ғофурбеков) ҳамда, Эргашева Гулчеҳра Турабовна (с.ф.д., профессор Р.С.Абдуллаев)ларнинг PhD докторлик диссертация ишларининг якуний босқичи, ҳимояга тайёргарлик ҳолати, мавжуд камчиликлари муҳокама этилди. Ҳар бир докторант сўзга чиқиб, иш ҳолати юзасидан маълумот берди.
Ўз вақтида диссертациясини тугатган, семинарлардан ўтган, махсус имтиҳонларни топширган, аспирантурани тугатган ва айни вақтда ҳимояга чиқа олмаган Абрарова Мохина Фатхуллаевна (илмий раҳбар с.ф.д., профессор Т.Б.Ғофурбеков), Бударина Антонина Григорьевна (илмий раҳбар с.ф.н., доцент С.Б.Қосимхўжаева), Эргашева Чинора Эргаш қизи (илмий раҳбар с.ф.д., профессор О.А.Ибрагимов), Аманова Нодира Аллабергановна (илмий раҳбар с.ф.д., профессор О.А.Ибрагимов)лар ўз вазиятлари бўйича маълумот беришди.
Йиғилишда илмий раҳбарлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Тегишли Раҳбарият ходимларига декабрь ойи сўнгида бўлиб ўтадиган навбатдаги Илмий кенгашга 2 нафар таянч докторантлар ва ўз вақтида диссертациясини тугатиб, ҳимояга чиқа олмаган 4 нафар ходимлар юзасидан маълумот бериш вазифаси юклатилди.