FATTOHHON.COM
« Все новости
ИККИ МАМЛАКАТ ЎРТАСИДА ИЛК АВИАПАРВОЗ, АВИАРЕЙС ОЧИЛДИ! 29.11.2017 16:29
Жорий йилнинг 29 ноябрь, чоршанба куни эрталаб соат 9:00 атрофида биринчи марта Ўзбекистонга Афғонистондан йўловчи самолёти учиб келди. Маданият вазирлиги Матбуот хизматининг хабар қилишича, шу тарзда икки мамлакат ўртасидаги йўловчи авиапарвозларига пойдевор қўйилди. Қобул—Тошкент—Қобул йўналиши бўйича авиарейснинг очилиши икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг янги истиқболларини очиб беради. Тошкент шаҳар Маданият бош бошқармаси ҳам бу тадбирда фаол иштирок этди.