FATTOHHON.COM

« Все новости

ТЕАТР ЖАМОАСИ ХАЛҚАРО ФЕСТИВАЛДА! 22.09.2017 01:34

photo (2)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31-майдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир” Қарорида ўзбек санъатини чет мамлакатларда намойиш этиш муҳимлиги алоҳида таъкидланган эди.

Маданит вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри Қирғизистон Республикаси Маданият, ахборот ва туризм вазирлигининг таклифига биноан, 2017-йил 12-16 сентябрь “ART-ORDO” 6 халқаро театр фестивалида Қўчқор Норқобил асари, Сарвар Юсупов мусиқаси асосида, “Дилдаги доғ” (саҳналаштирувчи режиссёр Мирза Азизов) спектакли билан иштирок этиб, биринчи ўрин учун бериладиган “Энг яхши спектакль учун” юксак мукофот ва дипломи билан тақдирланди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Турғун Бекназаров “Энг яхши эркак роли” номинацияси бўйича ғолиб бўлиб мукофотланди.

Шунингдек, санъатшунослик фанлари докторлари Дилфуза Раҳматуллаева, Олтиной Тожибоева ва Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов Қирғизистон театр арбоблари уюшмасининг театр санъати бадиий академиясининг академиклари қилиб сайландилар ва уларга махсус дипломлар топширилди.

Бу халқаро фестивалда театр жамоаларининг Ўзбекистон номидан иштироки илк маротаба  бўлганлиги учун Қирғизистон ҳукумати томонидан алоҳида эътибор кўрсатилди.

photo (1)