FATTOHHON.COM
« Все новости
ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ ГУЛСАНАМ МАМАЗОИТОВА АНДИЖОНДА! 30.09.2014 17:50
Шу кунларда санъаткорларимиз юртимиз хирмонига ўз ҳиссаларини қўшаётган теримчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, турли вилоятларда улар учун концертлар бераётганликлари сир эмас.
Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ҳам, Андижоннинг Балиқчи туманида пахта теримчилари учун концерт берди!
Концертда санъаткор энг сара қўшиқларидан куйлади.
Қўлида Ўзбекистонимиз байроғини тутган, оқ олтинни ўз вақтида йиғиштириб олиб, юртимиз хирмонига ўз ҳиссасини қўшишга бел боғлаган меҳнаткашларимиз эса, санъаткор билан озод ва обод Ватанимиз ҳақидаги қўшиқларни чин дилдан бирга куйлашди!