FATTOHHON.COM

« Все новости

ЭНРИКЕ ИГЛЕСИАС КОНЦЕРТИ ҚАНДАЙ ЎТДИ? БОШИДАН ОХИРИГАЧА... 29.12.2017 07:46

 photo (1)

28 декабрь куни «Истиқлол» санъат саройида Энрике Иглесиаснинг концерти бўлиб ўтди.

IMG_7246

Концертга келганда ҳаммани кўзига энг биринчи ташланган ҳолат, бу жаҳон юлдузларидан кўпларининг концертларига хос бўлган жиҳат, саҳна ўзгартирилиб, зал томонга махсус йўлак қурилганлиги бўлди! Бунинг учун, залнинг ўртасида жойлашган ўриндиқларнинг маълум бир қисми 6-7 қаторгача олиб ташланган бўлиб, бу хонандага бемалол томошабинларнинг ўртасида ҳам юриб, ҳаракатланиш имконини берди!

photo (4)

Концерт декорациясига келсак, барча жаҳон юлдузларига хос бўлган хислат, оддийлик ҳукмрон бўлди! Андреа Бочелли, марҳум Демис Руссос концертидан тортиб, яна кўплаб жаҳон юлдузлари концертида мана шу оддийлик қоидаси амал қилиниши сир эмас!

Ҳаттоки, хонанданинг кийими ҳам оддий, сипо аммо ёшларбоп, яъни бошида кепка, жинси шим ва кўйлак, ҳаммаси қора рангда эди.

Концертни кучли олқишлар остида бошлаб олган хонанда, саҳнада ўзининг бор санъати ва эмоциясини намойиш қилди! Албатта, концерт зали унинг учун торлик қилганлигини, ўзини стадиондагидек тутаётганлигини сезиш қийин эмасди...

photo (2)

Концерт бошиданоқ барча томошабинларни тик туришга чорлади ва ҳамма тик туриб, саҳна ёнига келиб туриб олди! Шундан кейин томошабинларнинг тўхтовсиз баланд овоздаги ҳайқирик ва олқишларию, Энрикега бўлган меҳрларини намойиш қилишлари тинмади!

ВИДЕОДА КЎРИШ!

Концерт томошабинларга ҳақиқий завқланиш онларини тақдим этди!

IMG_7289

Айниқса, бу лаҳзалар Энрике ўзининг ўлмас хити “Bailamos” («Биз ўйнаймиз») қўшиғини ижро қилганда янада кучайиб кетди! Бу қўшиқни тик туриб олган томошабинлар бирга куйлашди! “Baby You Are Right” (“Сен ҳақсан”), иккинчи номи “Tired Of Being Sorry” (“Ўзимни айбдордек ҳис қилишдан чарчадим”) қўшиғини ва бошқа яна кўпгина қўшиқларни ҳам томошабинлар бирга куйлашди!

 photo (3)

Қўл телефонлари одатдагидек бир зум пастга тушмади, Энрике ҳам ўзи томонга узатилган қўлларни ҳеч бирини қайтармади. Ўзи билан бирга куйлаган бэк вокал хонандаси бўлган қиз билан концерт охиригача, саҳнада у ёқдан бу ёққа юриб, гоҳида микрофонни ҳам, тутқичи билан бирга кўтариб ушлаб олиб, тинимсиз куйлади!

IMG_7270

Ўзбек мухлислари билан таржимон орқали гаплашиб, дуэт ҳам куйлади, бир мухлиса қиз билан танца ҳам тушди! Қизнинг телефонини чўнтагига солиб олиб, қайтариб беришни ҳам унутиб қўйди))) Қиз амаллаб, бир неча марталаб мурожаат қилгач, Энрикени ёдига тушиб, телефонни қайтариб берди!

IMG_7250

Кўплар Энрике яқин келганда гул бериб, селфи қилишни ҳам уддалашди! Хонанда ҳам томошабинлар берган гулларни ерга ҳам қўймади, ёки ёнидагиларга ҳам бериб юбормай, ўзи олиб, баъзи ҳолларда яшин тезлигида югуриб, ортидаги саҳнани баландроқ жойига йиғиб қўйди.

IMG_7288

Концертдаги чироқлар, ёритиш воситаларини Энрике Иглесиасни ўзи олиб келганлигини айтишди.

Концерт давомида саҳнагача чиқиб, хонандани қучоқлаб қўйиб юбормай, тан соқчиларни анча овора қилган қизлар, аёллар кўп бўлди! Бир тарафдан тушуниш мумкиндир, мухлислик, хонандани яхши кўриш, аммо иккинчи тарафдан барибир, (шахсий фикр, албатта!) ҳаммани кўз олдида бундай ҳолатни амалга ошириш учун, бунга ҳам, албатта журъат керак, ҳар қалай, менталитет деган тушунча ҳам бор...  Албатта, мухлисларни хонанда ҳам, томошабинлар ҳам тўғри тушунишга ҳаракат қилишди! Аммо, ҳамма видеога олиб турган бир пайт бўлса, концертдан видеоларни тарқалишини-ку, айтмаса ҳам бўлаверади. (Бундай ҳолатларни ўзбек санъаткорлари концертларида ҳам учратиш мумкин)

Концертда кўплаб ўзбек шоу бизнеси вакилларини ҳам кўриш мумкин эди. Концерт ҳали тугамай туриб, баъзилар ўзларининг севимли ўзбек хонандалари билан ҳам суратга тушиб олишди! ВИДЕОДА! (Ким билан суратга тушишгани мана шу видеонинг 01.11 дақиқасидан билиб олишингиз мумкин)

ВИДЕОДА КЎРИШ!

Концерт тугагач эса, боягина “Энрике” деб бор овозда бақираётганларнинг кўплари, бир зумда ўзбек шоу бизнес вакиллари томон юзланиб, улар билан бирга суратга тушишни бошлаб юборишди.

 photo (5)

Концертни тугаши билан залга шар ёғилди ва Энрике олқишлар остида концертни тугатди. Концерт деярли бир соат давом этди! Албатта, шунча кутган томошабинлар учун бу қисқадир, аммо “оз бўлса ҳам, соз бўлсин” деган нақлга амал қилинди, назаримизда. Қолаверса, концерт ўзбек томошабинлари учун Янги йил арафасидаги ажойиб байрамона совға бўлди ва байрамона кайфиятни сингдира олди!

 

IMG_7307

IMG_7237

Концертдан махсус бир репортаж қилиниши режада йўқ эди. Аммо, ижтимоий тармоқлар орқали, “қачон репортаж чиқади?” деган сўровлар натижасида,  барибир қисқача репортаж амалга оширилди.

Энрике Иглесиас ҳақида қисқача маълумот: 1975 йил 8 майда Мадридда туғилган. Машҳур хонанда Хулио Иглесиас ва журналист Исабель Прейслернинг ўғли. Аввалига ижодини Энрике Мартинес номи билан бошлаган. Энг қизиғи Отаси ўзи хонанда бўла туриб, ўғлининг ҳам ўз касбини давом эттиришига қарши бўлган. Аммо, олманинг тагига олма тушади, дейишлари бежиз эмас. Энрике Иглесиас барибир ота касбини танлаб, 1994 йилдан ижодга шўнғиб кетган ва Канадага жўнаб кетиб, 5 ой давомида фақат илк дебют альбоми устида ишлаган. 1995 йил илк тақдим этган қўшиғининг номи “Si tut e vas”, яъни “Агар сен кетсанг”. 1995 йил чиққан “Enrique Iglesias” деб номланган илк мусиқий альбоми бир ҳафтанинг ўзидаёқ 1 млн нусхада сотилган. У актёр сифатида кўплаб реклама роликлари, фильм ва сериалларда ҳам суратга тушган. Шунингдек, продюсерлик фаолиятини ҳам амалга оширган.

Феруза Фаттохова

Саида Вахобова

 КОНЦЕРТДАН БАРЧА ВИДЕОЛАР!

YOUTUBE.COM даги РАСМИЙ FATTOHHON.COM КАНАЛИДА!

IMG_7240

IMG_7302 

 IMG_7309