FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 27 апрель куни Жиззах вилоятига ташрифи давомида Мирзачўл тумани Янги дала қишлоғидаги “Янгидала” маданият ва аҳоли дам олиш маркази биносини мукаммал таъмирлаш уни замонавий жиҳозлаш, ҳудудни ободонлаштириш ва аҳолига қулайлик яратиш мақсадида берган кўрсатмасига асосан, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги “Жиззах вилоят Мирзачўл туман “Янгидала” маданият ва аҳоли дам олиш марказини мукаммал таъмирлаш, уни замонавий жиҳозлаш, ҳудудини ободонлаштириш ва аҳолига қулайлик яратиш чора-тадбирлари хусусида”ги 05-21/1-948-сон йиғилиш баёни тасдиқланди. Мазкур баёнга асосан, бинони таъмирлаш ва жихозлаш мақсадида, Республика бюджетидан 1,7 млрд. сўм маблағ ажратилиб, қарийиб 5 ой давомида бинони тўлиқ таъмирлаш ва жихозлаш ҳамда ҳудудни ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
Маданият Вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, 2017 йил 30 декабрь куни мазкур марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Жиззах вилоят ҳокимлиги, вилоят Маданият бошқармаси, туман ҳокимлиги ҳамда туман аҳолиси иштирок этди. Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Тўхтамишев Ботир Қўнишевич сўзга чиқиб, ушбу муҳташам бинони капитал таъмирланишида сидқидилдан меҳнат қилган барча қурувчиларга, уларнинг ёнида камарбаста бўлган маданият ходимларига ҳамда, таъмирлаш ишларида фаоллик кўрсатган “Мамажоновлар” М.Ч.Ж. пудратчи ташкилотига ва тадбирда сўзга чиққан вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Камол Жамолович Фахрадов туман аҳолиси, айниқса ёшларга яратилган бундай шароитлар учун муҳтарам Юртбошимизга, вилоят раҳбарларига самимий миннатдорчилик билдирди.
Тадбир давомида марказ бадиий ҳаваскорлари, рақс ансамбли ҳамда, вилоятдаги таниқли санъаткорлар иштирокида тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.
Ушбу марказда 200 ўринли томоша зали, 12 та тўгарак хоналари мавжуд бўлиб, 12 мингдан зиёд туман аҳолисига маданий хизмат кўрсатувчи марказ ҳисобланади.