FATTOHHON.COM
« Все новостиМаданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, Виктор Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқали академик лицейида Станислав Юденич ва Бехзод Абдураимовлар томонидан лицей ўқувчилари учун махсус мастер-класс ўтказилди. Самимий ва дўстона руҳда ўтказилган мастер-класс, ўқувчилар хотирасида ўчмас из қолдиргани шубҳасиз.
Ўқувчилар томонидан бирдирилган барча саволларга ўринли жавоблар олинди ва алоҳида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Лицей директори барча қатнашувчи иштирокчиларга миннатдорчилигини билдирган ҳолда, давлат раҳбари томонидан билим олиш учун яратиб берилаётган шарт-шароитлардан унумли фойдаланишимизни ва юртимиз номини хориж давлатларида баралла тараннум этишни эътироф этди.
Жорий йилнинг 3 январь куни соат 14:00да Виктор Успенский номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқали академик лицейида ушбу тадбирга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Шу билан бирга, анжуманда Станислав Юденич, Бехзод Абдураимов, Шохрух Садиков, ака-ука Акбаровлар (АҚШ), Мухритдин Сайфутдинов, Жамшид Саидкаримов (Сингапур)да таҳсил олаётган бизнинг юртдошларитмиз ҳам иштирок этишади ва ўз маҳоратларини мастер-класс орқали кўрсатиб беришади.