FATTOHHON.COM
« Все новостиУстазода Шоҳ Жаҳон Жўраев ўзининг узоқ кутилган янги қўшиғини премьера қилди. “Битта бўлсин, зўр бўлсин!” қўшиғи, премьера бўлишидан аввал Янги йил байрамига бағишланган концерт ва съёмкаларда ижро қилинди, ҳамда чиндан ҳам, юқори қизиқиш билан кутиб олинди.
Қўшиқда ҳақиқий муҳаббат фақат битта инсонга нисбатан бўлишига урғу берилган. Чиндан ҳам, битта қалбга битта муҳаббат сиғади, дейишади. Ҳақиқатдан ҳам, инсоннинг бу оламда қўшиқда айтилгандек, “севган ёри битта бўлсин, зўр бўлсин!”
Ёринг гўзал, ҳур бўлсин,
Юзларида нур бўлсин,
Мингта дилбар керакмас,
Битта бўлсин, зўр бўлсин!
Сўзи кўзидан гўзал,
Кўзи юзидан гўзал,
Нози ўзидан гўзал,
Битта бўлсин, зўр бўлсин!
Бўлмасин хиёнаткор,
Жабри ёмон жафокор,
Ундан кўра вафодор,
Битта бўлсин, зўр бўлсин!
Қийналиб соғинишга,
Бутун умр севишга,
Арзисин жон беришга,
Битта бўлсин, зўр бўлсин!
ҚЎШИҚНИ ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!
ВИДЕОДА!