FATTOHHON.COM
« Все новостиЖорий йилнинг 6 январь куни Ўзбекистон Давлат Консерваториясида Маданият вазирлигининг Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, йиғилишни Маданият вазири - Ҳайъат раиси Б. Сайфуллаев кириш сўзи билан очиб бергач, Ҳайъат йиғилишининг кун тартибига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 22 декабрь куни Олий Мажлисга тақдим этилган Мурожаатномада соҳага тегишли масалалар, Давлатимиз раҳбари ҳузурида 2017 йил 25 декабрь куни, Маданият вазирлиги ва Бадиий академия раҳбарларининг ҳисоботларини муҳокама қилиш юзасидан ўтказилган мажлис баёни ва Ўзбекистон халқига Янги йил табригида белгиланган вазифалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси Х. Султонов сўзга чиқди.
Шу билан бирга, Вазир барча театрларга яратиб берилаётган шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда, айниқса вилоят театрлари чекка ҳудудларга театр томошалари қўйилмаслигини танқид қилиб, 2018 йил вилоят театрларининг Иш режасига чекка ҳудудларга спектакль намойишларини киритиш, кўчма музейлар ташкил этиш, мусиқа мактабларидаги моддий техник базасини янгилаш ва кўплаб бошқа тегишли топшириқлар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакат парламенти – Олий Мажлисга Мурожаатномасида қайд этилган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш ва Давлатимиз раҳбари ҳузурида 2017 йил 25 декабрь куни Маданият вазирлиги ва Бадиий академия раҳбарларининг ҳисоботларини муҳокама қилиш юзасидан ўтказилган мажлис баёни ижросини, белгиланган муддатларда таъминлаш мақсадида, Маданият вазири Б.Сайфуллаев Вазирлик марказий аппарати бошқармалари бошлиқлари, Вазирлик тизимидаги Республика ташкилотлари раҳбарлари, тасарруфдаги олий таълим муассасалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари бошлиқларига муддатли топшириқлар берди.
Йиғилишда Мақом маркази раҳбари ва Сирдарё вилояти маданият бошқарма бошлиғи тайинланди.
Шунингдек, Қўқон шаҳрида Қўқон мусиқали драма театр биноси ҳамда, унинг ёнида 36 хонадондан иборат Ипотека уйлари очилиши ва вилоят Алломалар музейи капитал таъмирдан чиқанлиги маълум қилинди.