FATTOHHON.COM
« Все новости
ЯНГИДАЛА МАДАНИЯТ ВА АҲОЛИ ДАМ ОЛИШ МАРКАЗИДА ... 09.01.2018 03:04
Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, Мирзачўл тумани Янгидала ҚФЙ аҳолисининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳамда, маданий дам олишларини ташкил этиш мақсадида, 2018 йил 7 январь куни Янгидала маданият ва аҳоли дам олиш Марказида, Ўзбекистон бадиий жамоалар ижодий бирлашмаси "Лазги" ашула ва рақс ансамблининг концерт дастури ташкил этилди.
Мусиқа раҳбари Шуҳрат Тоиров бошчилигидаги "Лазги" ашула ва рақс ансамбли жамоасининг хонандалари Суюн бахши Норбоев, Назокат Жабборова, Хуршид Собиров, “Ниҳол” давлат мукофоти лауреати Феруз Наримов ҳамда, раққосалар, раққослар, созандалар жамоаси иштирокидаги куй қўшиқ ва рақслар, томошабинларга завқ бағишлади.
Концерт дастурида 2000 нафардан зиёд Янгидала қишлоқ аҳолиси иштирок этди.