FATTOHHON.COM
« Все новости
ЎЗБЕК МИЛЛИЙ МАҚОМ САНЪАТИ МАРКАЗИГА... 09.01.2018 03:02
Ўзбек миллий мақом санъати Марказига санъатшунослик фанлари номзоди Саибжон Махмудович Бегматов бош директор этиб тайинланди.
Саибжан Бегматов яқин йиллар мобайнида Ўзбекистон давлат Консерваториясида илмий-ижодий ишлар бўйича проректор, "Мусиқий шарқшунослик", “Ўзбек мақоми тарихи ва назарияси” кафедраларида мудир лавозимида фаолият олиб борган.
1996 йилдан буён Санъатшунослик фанлари номзоди бўлиб, “Фарғона водийси ҳофизлик анъаналари" мавзусида илмий иш ёқлаган. Соҳага оид ижодий ишлари, илмий-публицистик мақолалари мунтазам равишда нашр қилиниб келинмоқда.