FATTOHHON.COM
« Все новостиЖорий йилнинг 8 январ куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида 14-январ “Ватан химоячилари куни” муносабати билан маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, тадбирни вилоят ҳокими Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев очиб бериб, вилоятда хизмат бурчини ўтаётган барча ҳарбийларни 14-январ “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан табриклади.
Тадбирнинг бадиий қисмида жанговор чиқишлар, оркесторларнинг ҳамда вилоятда фаолият олиб бораётган санъат усталари томонидан байрамона куй-қўшиқлар барчага манзур бўлди.
Тадбир давомида Вилоят хокими бошчилигида байрам иштирокчилари Мотамсаро Она хайкали пойига гуллар қўйиб, Ватан тинчлиги равнақи йўлида қурбон бўлган харбийларни ёдга олишди.
Шундан сўнг, Вилоят хокими харбий сохада фаолият олиб бораётган 18 нафар харбийлар учун Гулистон шахар худудида жойлашган, ҳар томонлама қулай шароитларга эга бўлган, 2-3 хонадан иборат, имтиёзли кредит асосида Давлатимиз томонидан қуриб битказилган кўп қаватли уй-жойларнинг очилиш маросимида нутқ сўзлаб, уй эгаларига калитларни тантанали равишда топширди.