FATTOHHON.COM

« Все новости

XОРАЗМДА “ЗАРБ СЕҲРИ” ! 12.01.2018 20:01

 14aba50cf77ff39b3bd03c2f3b37421a

Хоразм вилоятида 2018 йил 10 январь куни вилоят ёшлар маркази залида Аҳмад хожи Исмоилов хотирасига бағишланган “Зарб сеҳри” доирачилар кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

20180110_142535

Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, мазкур ўтказилган кўрик-танлов вилоятнинг ҳаваскор доирачилари, вилоят маданият бошқармаси тизимидаги болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамда, Урганч санъат коллежи ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтди. Унда иштирокчилар уч гуруҳда, яъни, биринчи кичик гуруҳ 10-15 ёшлилар, иккинчи катта гуруҳ 16-25 ёшлилар, учинчи гуруҳ доирачилар ансамбллари беллашдилар.

20180110_160821

Шунингдек, кўрик-танлов натижалари юзасидан вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи Хамид Қазақович Сапаев тадбирда иштирок этиб, ғолибларни республикадан ташриф буюрган мехмонлар билан биргаликда
1-2-3-даражали диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.

Жумладан, кўрик-танлов ғолиблари: олий ўрин - Шихназаров Маъруф (Урганч санъат коллежи ўқувчиси),

(10-15 ёшлилар ўртасида): 1-ўрин - Отабоев Фаррух (15-сон БМСМ), 2-ўрин – Хаитбоев Жўрабек (9-сон БМСМ), 3-ўрин – Бекберганов Азиз (2-сон БМСМ);

(16-25 ёшлилар ўртасида): 1-ўрин – Омонгалдиев Санъат (Урганч шаҳри), 2-ўрин – Шомуродов Хурсанд (9-сон БМСМ), 3-ўрин – Рўзметов Магамед (Хива тумани);

Доирачилар ансамбллари (10-15 ёшлилар ўртасида): 1-ўрин – “Тарона” гуруҳи, 2-ўрин – “Зарб” гуруҳи, 3-ўрин – “Садо” гуруҳи;

(16-25 ёшлилар ўртасида): 1-ўрин – “Зарб” гуруҳи, 2-ўрин – санъат коллежи доирачилар гуруҳи, 3-ўрин – “Дўстлик” гуруҳи.