FATTOHHON.COM

« Все новости

ПРЕЗИДЕНТ ҲАЛОК БЎЛГАНЛАРНИНГ ОИЛАЛАРИГА КОМПЕНСАЦИЯ АЖРАТИШ ТЎҒРИСИДА ТОПШИРИҚ БЕРДИ 22.01.2018 05:58

 f3f538a9-4b1f-e2cf-4ead-d9b7c0fd6e2d

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг топшириғига кўра, Қозоғистон Республикасининг Оқтўба вилояти Иргиз туманида "Самара-Чимкент" автомобиль йўлида автобус ёниши оқибатида ҳалок бўлган 52 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси оилаларининг барчасига бир марталик нафақа ажратилди. Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари томонидан ҳалок бўлганларнинг оилаларига маънавий ва моддий ёрдам кўрсатиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Prezident.uz дан олинди