FATTOHHON.COM

« Все новости

ИСЛОМ АБДУҒАНИЕВИЧ КАРИМОВ ТАВАЛЛУДИНИНГ 80 ЙИЛЛИГИ ХОРАЗМДА КЕНГ НИШОНЛАНДИ! 26.01.2018 08:48

 9b6cd5c0a22348c2feea614ff76bfb0a

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-3404-сон қарори ҳамда, Вилоят ҳокимининг 2017 йил 30 ноябрдаги 887к-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят маданият бошқармасининг 2017 йил 4 декабрдаги 127-сонли буйруғи қабул қилинди.

Мазкур қарор ҳамда, Буйруққа асосан, Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида жойлашган "Ёшлар маркази" биносида буюк давлат ва сиёсат арбоби Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан хотира кечаси ўтказилди.

Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, мазкур  Хотира кечасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Акбаровна Каримова ҳамда, бир гуруҳ давлат арбоблари, жумладан, вилоят ҳокими Илгизар Матёқубович Собиров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, профессор, академик Турсунали Каримжонович Қўзиев, "Ислом Каримов" номидаги Жамғарма Департаменти рахбари Ботир Ҳусанбоевич Убайдуллаев, "Ислом Каримов" номидаги меъморий обидалар мажмуаси ходими Умид Шавкатович Азизов, "УзЛИТИнефтгаз" Акционерлик жамияти бошқарув раиси Дилшод Муротович Хақбердиев, Ўзбекистон Қахрамони Анора Махмудова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ирригатор, мехнат фахрийси Ганжа Артиқов, Ўзбекистон халқ артисти Галина Витальевна Мельникова ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Севара Джалиловна Турсунова, шунингдек, вилоятнинг меҳнат фахрийлари ҳамда кўплаб меҳмонлар иштирок этдилар.

Хотира кечасида ташриф буюрган мехмонлар учун Ислом Каримов хотирасига бағишланган маданий дастур намойиш этилди.

Концерт дастурида Ўзбекистон халқ артистлари Ғофуржон ва Ғуломжон Эшчоновлар, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раҳматжон Қурбонов, вилоятнинг мақом ҳамда, эстрада йўналишида ижод қилиб келаётган истеъдодли санъаткорлар ҳамда, вилоят мусиқали драма театри актёрлари ва раққоса қизлари қатнашдилар. Ўтказилган тадбирлар белгиланган тартибда, юқори савияда ташкил этилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Хоразм вилоятининг барча шаҳар ва туманларида Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишланган кечалар, суҳбатлар, тадбирлар  ҳамда, маданий дастурлар кенг ва тантанали равишда ўтказилмоқда.