FATTOHHON.COM

« Все новости

«ЗУВОЛА» АСИЛ ҚЎШИҚЛАР МИЛЛИЙ ТАНЛОВИНИНГ ИЛК ЙИҒИЛИШИДАН! ТАНЛОВНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДИ ҲАҚИДА ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ ФИКРЛАРИ! 27.01.2018 06:52

IMG_9661

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва "Ўзбекконцерт" Давлат муассаси томонидан ташкил этилаётган «Зувола» асил қўшиқлар миллий танловининг илк йиғилиши, 2018 йил 26 январь куни соат 15:00да Туркистон саройининг “Аквариум” залида бўлиб ўтди.

IMG_9660

Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Маданит Вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков, “Ўзбекконцерт ДМ” Бош директори Одилжон Абдуқаҳҳоров, Ўзбекистон Халқ артистлари Шерали Жўраев, Абдуҳошим Исмоилов, Насиба Абдуллаева, Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Ғиёс Бойтоев, Абдурашид Йўлдошев, Улуғбек Раҳматуллаев, Сардор Раҳимхон, бошқа кўплаб санъаткорлар, эстрада хонандалари иштирок этишди.

IMG_6851

Йиғилишни “Ўзбекконцерт ДМ” Бош директори Одилжон Абдуқаҳҳоров очиб бергач, “Зувола” асил қўшиқлар миллий танлови ҳақида батафсил маълумот бериш учун

IMG_7007

Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбековга сўз берди.

IMG_6937

Ўзбекистон Республикаси Маданит Вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков: - Муҳтарам Президентимиз шу йилнинг 25 декабрида Маданият вазирлиги билан бўлган учрашувда, олдимизга бир масала қўйган эдилар, яъни “Наврўз” байрамигача, ҳақиқий асил қўшиқ яратиш мақсадида ижодкорларни жалб қилиш! Мазкур қўшиқлар Наврўз байрами учун ҳам саралаб олинади, қолаверса, бу ижодкорларни шу баҳона “уйғотиш” маъносида  бу лойиҳани ташкил қилдик! Ижодкорларга яхши маълумки, ҳар бир лойиҳани ўзига хос ном билан аталиши, айнан мақсадли ижод қилиш учун муҳим аҳамиятга эга. Бу борада маркетологлар билан ҳам маслаҳатлашиб, бир қарорга келдикки, “Зувола” лойиҳасини, яъни, зуволаси пишиқ қўшиқлар маъносида қабул қилсангиз. Чунки, халқимизда шундай гап бор, бир инсонга нисбатан, ёки бир асар намунасига нисбатан ишлатиладиган сўз бу! “Зувола”, деб номлаганлигимизнинг асосий мақсади, чиндан ҳам бизга зуволаси пишиқ қўшиқлар керак! Устозларнинг ижодини кузатсангиз, ҳақиқий меҳнат қилинган, етти ўлчаб бир кесилган, ҳақиқий ижод намунаси! Ҳозир, мана шу борада танқислик бор, кўплаб қўшиқлар яратиляпти-ку, лекин умри қисқа. Яъни, яхши, умрбоқий қўшиқлар, охирги йилларда ҳаммамизнинг ҳам ижодимизда бироз камайиб қолди. Қанақадир қўшиқлар вақтинчалик, бир бўй чўзиб, тез йўқолиб қоляпти. Қўшиқларни шу маънода умрбоқийлигини таъминлаш мақсадида, мазкур асил қўшиқлар миллий танловини эълон қилдик! Миллий танлови дейилиши, бу мазкур танловни Давлат даражасида бўлганлиги учун, Миллий танлов, деб эълон қилинди. Энди фақат миллий қўшиқлар экан, деб ўйламаслик керак, чунки бу фақат миллий қўшиқлар танлови эмас. Мавзу ва йўналиш чекланмаган, ҳоҳлаган мавзу ва йўналишда, ҳақиқатдан меҳнат қилиб, дунёга келган қўшиқлар керак! Бу танловда асосий ғолиблар сифатида 20 та қўшиқ танлаб олинади! Ўша 20 та қўшиқнинг ҳар бирига 20 миллион сўмдан пул мукофоти қўйилган!  Тайёр маҳсулот, яъни аранжеровка қилинган, ижро қилинган қўшиқ учун 20 миллион сўмдан мукофот берилади! Бу мукофот 4 та муаллифнинг ўртасида бўлинади! 5 миллиондан шоир, бастакор, аранжеровкачи ва хонанда учун берилади! Лекин, яна бир ҳолат ҳам бўлиши мумкин, дейлик, бастакор ўзи шоирдан шеър олиб, ўзи куй басталаб бир яхши асар яратди. Аммо, хонандаси йўқ, бу “хомаки” вариант. Мана шундай “хомаки” вариант учун ҳам, агар асил даражада бўлса, 10 миллион сўм берилади! У қўшиқни куйлаш учун хонандани ўзимиз танлаб берамиз. Умумий равишда эса, 50 та қўшиқ танлаб олинади! Қолган 30 та қўшиққа, 3 миллион сўмдан пул тўланади! Яъни, танловнинг буткул ғолиби бўлмайди-ку, аммо қайсидир жиҳатлари билан маъқул бўлган 30 та қўшиқлар ҳам рағбатлантирилади. Хуллас, мазкур Танлов эълон қилинди! Танланган 20 та асосий ғолиб қўшиқнинг тақдирини ҳам мана шу лойиҳа ҳал қилиши керак, эртага тингловчилар ўша қўшиқларни “қайси қўшиқлар ғолиб бўлибди?” деб қидирганда, “Зувола” лойиҳаси орқали топилиши керак ва бу ном тарғибот маъносида ҳам танланди! Такрор айтаман, чунки бизга зуволаси пишиқ, ҳақиқий қўшиқлар керак! Танловга қўшиқлар янги, ҳали эфир юзини кўрмаган, Телеэфирларга ҳам кетмаган бўлиши зарур! Ижодкорлардан қўшиқнинг сифат даражасига қаттиқ аҳамият беришларини илтимос қиламан! Чунки, танловнинг мақсади ўзи шундай! Яъни, бугун ҳаёт майдонида энг сифатли асил қўшиқлар сонини кўпайтириш! Шунинг учун ҳам, ижод жараёнида тўй ва бошқа мақсадларни назарда тутмасдан, санъат асари яратаман деган мақсад билан ижод қилсак, Маданият вазирлигининг ҳам, Муҳтарам Президентимизнинг ҳам олдимизга қўйган вазифаларини ҳаммамиз тўла-тўкис ижро этган бўламиз. Мазкур лойиҳа, ҳаммамиз бел боғласак арзийдиган Танлов. Ижодкорлар Telegramдаги +998998232020 рақамига mp3 форматида қўшиқларни юборишлари мумкин. Қолаверса, иштирокчилар учун қўшиқ юбориш сони ҳам чекланмаган! Битта иштирокчи, ўнталаб, ҳаттоки юзталаб ҳам қўшиқ юбориши мумкин. Бир неча хонандалар бирга куйлаган қўшиқ ҳам бўлиши мумкин. Ижод намуналари профессионаллардан иборат Ҳакамлар Ҳайъати томонидан сараланади. Танловга қўшиқлар топширилишининг муддати бор, қўшиқлар 15 февралгача қабул қилинади! Мазкур танлов ва унда сараланган 50 та қўшиқ ОАВ томонидан ёритиб борилади. Наврўз байрамидан сўнг эса, 2 кун давомида, мана шу 50 та қўшиқни, 25 та дан қилиниб, концерт дастурини ташкил қилиш режа қилинмоқда. Бу билан умумий хулосаси ҳам Халққа тақдим қилинади, деб ўйлайман. Ўйлайманки, мана шу Танлов сабаб, ўнлаб, юзлаб асил ижод намуналари яралади ва ҳар бир ижодкор репертуарига ҳеч бўлмаса битта бўлса ҳам ҳақиқий, асил қўшиқ қўшилади. Қолаверса, бу лойиҳа Маданият вазирлигини ўзининг йўналишидаги сифат даражасининг меъёрини белгилаб бориш борасида ҳам, ўз натижасини беради, деб ўйлайман.

 IMG_7018

Ўзбекистон Халқ артисти “Алишер Навоий” номидаги Давлат мукофоти соҳиби Шерали Жўраев: - Биринчи навбатда, укаларим, шоирлар, ижодкорлар, барчаларингизга оқ йўл тилайман! Бу вазифа, синов, масъулият! Мен, ҳар бир эл, миллатнинг мангулиги, бу ўз қўшиғи, ўз тили, деб айтаман. Ўз тили билан, ўзининг қўшиғи йўқ эл, йўқолади. Мана ҳозирги кунда бошқа миллат мусиқасининг аранжеровкасини олиб, устига сўз қўйиб айтишмоқда, дейишди. Бу бизнинг мусиқамиз эмас. Масалан, Америкага бориб яшаб, улардек гапириб, уларнинг қўшиқларини ҳам айтиб, фарзандингиз улардек бўлса, уни ўзбеклиги йўқолади! Тили, қўшиғи йўқолади! Тили, қўшиғи йўқ, халқ, бошқа миллат! Мана шунга эҳтиёт бўласиз. Шу сизларга вазифа. Юрт отасининг сўраётган иши шу! Ҳар бир миллатнинг мангулиги ўз тили, ўз қўшиғи деганда, шуни назарда тутяпманки, мана шу юртимизга кўп миллатлар келган, илгари даврдан эсланса, босқинчи Чингизхон, греклар, яна бошқалар. Уларнинг авлодлари ҳали ҳам шу ерда яшашяпти, ичимизда бор. Лекин, улар ўзларининг кимлигини билмайди. Ўзбек бўлиб қолган. Чунки, ўз тилини йўқотган, қўшиғини йўқотган, оҳангини йўқотган.  Шу сизларга мисол бўлсин.

 IMG_9679

Йиғилиш давомида ижодкорлар ўз саволларига мазмунли жавоб олиб, шунингдек, лойиҳа борасидаги ўз таклиф, фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Қолаверса, танловда аранжеровкачиларга ҳам эътибор қаратилаётганлигига алоҳида аҳамит бериб ўтилди.

IMG_9680

IMG_6841

IMG_7010

Чиндан ҳам, мазкур танлов, ижодкорларни Асил қўшиқларни яратишга ундаш борасида амалий қадам бўлди! Мазкур Танлов ижодкорлар кўнглида ижодга, яхши қўшиқлар яратишга иштиёқни кучайтирса ажаб эмас. Танлов сабаб, Мукофотдан ҳам ташқари, ижодкорлар ижоди ҳақиқий асил қўшиқлар билан бойиши шубҳасиз!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

 IMG_7019

 IMG_7021

IMG_6843

IMG_9679

 

IMG_9692

IMG_9690

IMG_7017

   IMG_7012

IMG_7012

 IMG_6965

 

IMG_6944

IMG_6951

IMG_6966

IMG_6938

IMG_6930

IMG_6896

IMG_6892

IMG_6881

IMG_6847 

 IMG_6828

IMG_6826

IMG_6804

IMG_6802