FATTOHHON.COM

« Все новости

И.В. САВИЦКИЙ НОМИДАГИ ҚОРАКАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ САНЪАТ МУЗЕЙИДА! 03.02.2018 19:18

1

Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санъат музейи Тасвирий санъат бўлими ходимлари томонидан Нукус давлат педагогика институти талабалари ва ЎзБА қошидаги Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштилган мактаб ўкувчилари учун, жорий йилнинг 1 февраль куни соат 11:00 да «Маънавият соати» доирасида «Е.Коровай ижоди» (И.В.Савицкий номидаги ҚР ДСМ коллекциясидан) номли мунозарали маърузали тадбир ўтказилди.

Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад, музей фаолиятини кенг тарғиб қилиш ва ўсиб келаётган ёш авлодга музей коллекциясининг Ўзбекистон тасвирий санъати бўлимидан ўрин олган машҳур аёл рассом Елена Людвиговна Коровай ижоди ва асарлари билан яқиндан таништиришдан иборат эди.

Дастурда дастлаб тасвирий санъат бўлими бошлиғи санъатшунос Феруза Хожаметова тингловчилар ва катнашувчиларга (слайд ёрдамида) XX аср 20-30-йиллар Ўрта Осиё авангардининг ёрқин вакилларидан бири бўлган Е.Л.Коровай ҳаёти ва идожи ҳакида сўзлаб берди. У шунингдек иштирокчиларга рассомнинг музей коллекциясида сақланаётган рангтасвир ва графика асарларини таҳлил қилиш асосида кўрсатиб ўтди.

Тадбирнинг кейинги қисмида эса, музейнинг №2 блок экспозицияси Ўзбекистон тасвирий санъати залидаги рассомнинг асарлари таклиф қилинганларга яқиндан таништирилди ва улар ҳам ўз навбатида фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.

3(10)

Мунозаравий маърузанинг асосий вазифаси – асарларнинг мазмуни ва моҳиятини чуқур анлашга, суҳбат жараёнида кўрганлари ҳақида ўз фикрини билдиришга, мулоҳазалар алмашинувига, асарни бадиий таҳлил қилиш орқали якка хулосаларни қабул қилишга ва суҳбатда илғор ва фаол қатнашишга, ўз нуқтаи назарини асослашга ва якуний хулосаларни умумлаштиришга қаратилган эди.