FATTOHHON.COM

« Все новости

ОТАБЕК МУТАЛХЎЖАЕВНИНГ ЯНГИ МУСИҚИЙ АЛЬБОМ ТАҚДИМОТИДАН! 28.01.2018 22:52

 photo (7)

“Ниҳол” мукофоти совриндори Отабек Муталхўжаев ўзининг янги “Нозанинам” мусиқий альбоми тақдимотини ўтказди.

photo (2)

Хонанданинг продюсери Феруза Нодирова, ҳамда шоу бизнес оламидаги таниқли дўстлар билан биргаликда ўтган Тақдимот ўзига хос файзли бўлиб, унда Отабек Муталхўжаев “Нозанинам” мусиқий альбомидаги янги ва томошабинлар талабларига кўра, севимли қўшиқларидан ҳам куйлади.

photo (4)

“Нозанинам” альбомидан 10 та янги қўшиқ ўрин олган бўлиб, “Ота” ва “Айт тун” қўшиқлари Тақдимотда Премьера бўлди!

photo (6)

photo (3)

Тақдимотга кўплаб меҳмонлар ташриф буюришди. Жумладан, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ёдгор Мирзажонов, Фирдавс Пазлитдинов, актрисалар Зарина Низомутдинова, Шахзода Муҳаммедова, актёрлар Акмал Назаров, Суръат Исломов, бокс бўйича жаҳон чемпиони Шоҳжахон Эргашев ва бошқалар...

photo (5)

photo (1)

Тақдимот давомида Отабек Муталхўжаев актриса Шахзода Муҳаммедова, хонанда Ёдгор Мирзажонов ва Беҳруз Тоҳиров билан бирга дуэтлар ҳам куйлади.

Тақдимот маросимида Отабек Муталхўжаевнинг фан-клуби аъзолари ҳам иштирок этишди.