FATTOHHON.COM

« Все новости

УЛУҒБЕК РАҲМАТУЛЛАЕВДАН “ТОШКЕНТДА ЁМҒИР ЁҒАР”! МАВСУМБОП ВА ЮРАККА ЯҚИН ТАРОНА ҲАҚИДА! 08.10.2014 20:18

IMG_0477

Ҳозирда ўзининг янги “Ширин орзу” деб номланган концертига тайёргарлик жараёнлари билан банд бўлишига қарамай, Улуғбек Раҳматуллаев янги қўшиғига видеоклип суратга олдиришга ҳам улгурди!

IMG_0479

“Тошкентда ёмғир ёғар” таронаси, айнан куз мавсумига мос тарона бўлиб, тингловчини асло бефарқ қолдирмайди!

 IMG_0483

Улуғбек Раҳматуллаев: - Бу қўшиқ муаллифи Алишер Тайр, аранжеровкаси Жасур Бадалбоевга тегишли. Бу қўшиқ анча олдин тайёр бўлган эди. Лекин, дарҳол оммага тақдим этмай, кутганлигимнинг сабаби, бу мавсумий қўшиқ! Қўшиқ ёмғир билан боғлиқ бўлганлиги учун ҳам, айнан ҳозирги об-ҳавони кутдик! Ёмғирларни кутдик, чунки бу қўшиқни ёмғирларда тинглаш бошқача бўлади, деб ўйладик! Бу қўшиққа клип ҳам суратга олдик! Мухлисларимни хурсанд қилиш мақсадида, концертдан сўнг, дарҳол совға сифатида, мана шу янги клипимизни тақдим этамиз! Клип режиссёр Санжар Маткаримов ғояси асосида, романтик лаҳзаларга бой бўлган, мини фильм тарзида суратга олинган. Клипда бош ролларни актриса Севара Солиева, ҳамда актёр Ҳасан (“I love you” клипида суратга тушган Ҳусаннинг акаси, кўплаб рекламаларда суратга тушган актёр) ижро қилишди. Клип режиссёри Санжар Маткаримовнинг ўзи, “Бемор”, “Лайлойимсан”, “Омадим келмади”, каби машҳур клипларимни суратга олган ва у билан маълум бир танаффусдан сўнг, яна ҳамкорлик қилмоқдамиз! Клипда мен ўзим ҳам роль ижро қилдим, қаҳрамоним такси ҳайдовчиси! Клипда машҳурлик осон эмаслиги, машҳурлик баъзида нотўғри бир қийин жиддий вазиятларга ҳам олиб келиб қўйиши мумкинлигини кўрсатишга ҳаракат қилдик.

 IMG_0480

 

Клип суратга олиш жараёнидан тўлиқ фотосуратлар ва МР3 вариантдаги қўшиқ тез кунларда батафсил сайтимизда!

IMG_0478