FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Қизалоғим” клипи ҳақида сайтимизда маълумот берган эдик. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!
Тайёр бўлган клипни бемалол инсон умри акс этган мини-фильм дейиш мумкин!
Ота учун аслида энг азиз, энг асраб авайлайдигани бу, қиз фарзанд! Қиз бола ота уйида вақтинчалик азиз меҳмон...
Клипда мана жараённинг ҳар бир лаҳзаси, жуда ҳаётий акс эттирилган бўлиб, ҳар бир ҳолат томошабинни таъсирлантиради.
Бунда албатта, клип режиссёри Ёдгор Носировнинг ҳиссаси катта.
Клипда айниқса, Улуғбек Раҳматуллаевни ўзининг Ота образида чиқиши, унинг актёрлик маҳоратини тўла-тўкис намоён этган!
Улуғбек Раҳматуллаев ижросидаги Ота, шу қадар табиий ва самимий чиққанки, томошабин унинг ҳар бир ҳатти-ҳаракатига ҳайриҳоҳ бўлади.
Қизчасига дори ичиришидан тортиб, унинг муваффақиятидан қувонишигача, айниқса, қизини улғайиб, энди Ота уйини тарк этишини кераклигини англаган ҳолатини кўрганда, беихтиёр таъсирланиб, кўзингизга ёш келиши шубҳасиз!
Бир сўз билан айтганда Улуғбек Раҳматуллаев клипда бугунги кундаги замонавий, самимий ва қиз фарзандига меҳрибон ота қиёфасини маҳорат билан акс эттирган!
КЛИПНИ КЎРИШ УЧУН!