FATTOHHON.COM
« Все новости
ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ ПЎЛАТ САИДҚОСИМОВ 83 ЁШДА! ТАБРИКЛАЙМИЗ! 09.10.2014 17:00
Ўзбекистон Халқ артисти устоз актёримиз Пўлат ака Саидқосимов куни кеча 83 ёшга тўлдилар! Кўплаб роллари, истеъдоди ва чин инсоний фазилатлари билан халқ қалбидан жой олган бу инсонни кино ва театр оламида барча бирдек чин дилдан ҳурмат қилиб, эъзозлайди!
Биз ҳам сайтимиз номидан чин дилдан муборак ёшлари билан табриклаймиз!
Узоқ умр, сиҳат-саломатлик, ҳамда ҳамиша оила аъзолари, фарзандлари, набиралари қуршовида, халқ эътиборида тинч-фаровон, иззат-эътиборда ҳаёт кечиришларига тилакдошмиз!
Яна бир бор таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!