FATTOHHON.COM

« Все новости

БАҲОРИЙ ЁРҚИНЛИК БИЛАН! ШОХРУХХОННИНГ “ЁНИНГДАМАН” КОНЦЕРТ ДАСТУРИДАН БАТАФСИЛ! 13.02.2018 21:50

 photo (41)

9 февралдан 13 февралгача “Истиқлол” санъат саройида Шохруххоннинг “Ёнингдаман” деб номланган концерт дастури бўлиб ўтди. Бу хонанданинг ҳар йилги концерт дастури ўзига хослиги билан ажралиб туриши сир эмас. Бу йилги концерт дастури ҳам, анъанага кўра янги қўшиқларга ва янгиликларга бой бўлди!

photo (21)

Концерт дастурининг илк дақиқалариданоқ томошабинлар баҳорий илиқликни ҳис этишди!

photo (15)

Саҳнага “Алдамадим” қўшиғини куйлаб чиқиб келган Шохруххонни томошабинлар олқишлар билан кутиб олишди!

photo (13)

Шохруххон ҳам, саломлашув ва самимий дил сўзларидан сўнг, мухлислари учун тайёрлаган ижодий совғаларини бирма-бир тақдим этишни бошлаб юборди!

photo (6)

Табиийки, концертдаги ҳар бир қўшиқ, ҳар бир ҳаракат меҳр билан чин юракдан эканлиги сезилиб турарди.

photo (3)

photo (5)

Концерт 3 блокдан иборат бўлиб, ҳар бир блокдаги қўшиқлар учун алоҳида ўзгача саҳна кўринишлари ва рақслар намойиш қилинди. Ҳашаматли декорация ва ёрқин чироқлар концертга янада кўтаринки, ўзига хос руҳият бағишлади.

photo (16)

Концерт давомида Шохруххон “Комила қиз”, “Нима қилиш керак?”, “Қўғирчоқ”, “Апрель-май” фильми саундтреки, “Мен сени севаман”, “Фарқи йўқ”, “Сен йиғлама”, “Маликам”, “Аямай”, “Зўрсан”, “Кофе”, “Турфа гуллар”, “Юлдузлар”, “Дарак йўқ”, “Жоним дадам”, “Севгилим”, “Қиз бола”, “Паризод”, “Ёнингдаман” ва бошқа қўшиқларини куйлади!

 photo (49)

photo (44)

Шўх қўшиқларда Шохруххоннинг ўзи ҳам замонавий рақсларни гуруҳ билан бирга ижро этди.

photo (78)

Ҳар бир қўшиқ олдидан Шохруххон қўшиқ тарихини баён этиб, улар билан боғлиқ воқеаларни ҳам сўзлаб берди. Жумладан,  “Паризод” ва “Қиз бола” қўшиқларини куйлаш учун раҳматли устоз санъаткор Муҳриддин Холиқовнинг ўғли Темур Холиқовдан қандай рухсат олганлигини баён этиб, “Қиз бола” қўшиғини ўз талқинида концертда премьера қилди!

photo (59)

Шунингдек, устоз санъаткор Абдурауф Олимовнинг “Бу турфа гуллар” қўшиғини ҳам жуда яхши кўришини айтиб, ўз талқинида куйлаб премьера қилгач, “кўнгил боғимдаги гуллар” дея, ўз онаси актриса ва режиссёр Зебо Наврўзовага гуллар ҳадя қилиб, миннатдорчилик билдирди.

photo (42)

Шунингдек, ҳар бир қўшиғи ва клипини тайёр бўлиши билан доим биринчи бўлиб онасига кўрсатишини айтиб, бу гал ҳам шу анъанага содиқ қолган ҳолда, фақат онаси билан бирга бу гал мухлисларига ҳам янги клипини премьера қилиш истагида эканлигини маълум қилди ҳамда, экранда илк бор янги “Маликам” клипи премьера бўлди!

photo (76)

Концерт давомида Шохруххон Нилуфар Усмонова, Женисбек Пиязов, Шахзода,  “Божалар” Жаҳонгир Позилжонов, Зиёда билан дуэт куйлади!

photo (31)

Нилуфар Усмонова билан ҳамма севган “Барча шодлик сенга бўлсин!” дуэти кутилмаган саҳна кўриниши билан куйланиб,

photo (29)

ҳаммани ҳайрон қолдирди!

photo (28)

photo (27)

photo (32)

Чунки, Шохруххон ва Нилуфар Усмоновани ҳеч ким бундай “оилавий ҳаёт”да кўрмаган эди!

photo (52)

Женисбек Пиязов билан  куйлаганида, Опера ва Эстрадани уйғунлаштирган Шохруххондан

photo (54)

Женисбек росмана опера куйлашини талаб қилиб, ваъда ҳам олди!

photo (2)

Шохруххон Шахзода билан бир эмас, 2 та дуэт куйлади.

photo (1)

Биринчи дуэтни куйлаб бўлиб, саҳнадан чиқиб кетаётган Шахзодани Шохруххон иккинчи дуэтни куйлашни бошлаб, саҳнада олиб қолди.

photo (64)

“Божалар” Жаҳонгир Позилжонов саҳнага чиққанида, кутилмаганда ўз анъанасини унутиб қўйди. Яъни, одатдагидек “Балкон” дея, балкон билан саломлашишни эсдан чиқариб қўйди ва Балкондагилар баланд ҳайқириқлар билан унга дарҳол буни эслатишди! Жаҳонгир Позилжонов ҳам, балкондагилардан узр сўраганича, айбини ювиш учун саҳнанинг ўзида “отжимания” қилиб берди!

photo (63)

Шохруххон билан дуэт вақти иккови, залнинг қайси тарафидаги томошабинлар кучлироқ олқишлаб, рақсга тушишини аниқлаш учун бутун зални айланиб чиқишди! Шунингдек, Жаҳонгир Позилжонов саҳнадан чиқиб кетиш олдидан, Шохруххонни “Халқ артисти Шохруххон” дея, самимий ният билдирди! Бу ниятни ҳамма томошабинлар қўллаб-қувватлашди!

photo (65)

Зиёда билан дуэт бутунлай ўзгача бўлди, сабаби, Зиёда Шохруххоннинг “Мен учун йиғлама” қўшиғини куйлаб чиқди ва

photo (66) 

қўшиқни Шохруххон билан биргаликда дуэт тарзида давом эттиришди.

photo (67)

Концерт давомида рақслар “Тумор” рақс ансамбли томонидан ижро қилинди.

photo (56)

Концерт давомида Шохруххоннинг ҳар бир қўшиққа алоҳида диққат билан ёндошганлиги сезилиб турди. Айниқса, “Кофе” қўшиғи вақтида кутилмаганда мусиқа ва чироқни бир зум ўчиб қолиши, ҳаммани ҳайрон қолдирди!

photo (55)

Шу заҳоти Шохруххон фонарлар ёруғида куйлашни давом эттирди ва бу кутилмаган ҳолат кучли олқишларга сабаб бўлди!

photo (57)

Албатта, бу ҳам концертдаги ўзига хос саҳна кўринишларидан бири эди!

photo (61)

Жаҳонгир Позилжонов билан зал бўйлаб куйлаганида, бутун томошабинлар Шохруххонни ўраб олишиб, уларнинг қуршовидан чиқиб кетиш ҳам унга осон бўлмади!

photo (26)

Шунингдек, томошабинлар мулоқот давомида кейинги блок учун кийим алмаштиришни ҳам Шохруххон самимий ҳазил билан “олифтагарчилик” деб, номлаши ҳам, томошабинлар кайфиятини янада кўтариб юборди!

photo (81)

photo (90)

Умуман олганда, концертдаги ҳар бир қўшиқ, ҳар бир саҳна кўриниши, дид билан тайёрланган бўлиб, концерт якунида “Ёнингдаман” қўшиғини куйлаш олдидан Шохруххон томошабинларга миннатдорчилик билдирар экан, нима  учун концертнинг номини ҳам, “Ёнингдаман” деб номлаганлигини маълум қилди!

photo (73)

photo (79)

Шохруххон: Ҳар гал қўшиқларимни тинглаганингизда, мен ўзимни сизларнинг ёнингизда, сизларни эса, ўзимнинг ёнимда ҳис қиламан!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

  foto1.jpg

Фотолар учун фотограф Достон Махмадиев, ҳамда

foto.jpg 

Шогирди фотограф Нодир Убайдуллаевга миннатдорчилик билдирамиз

 photo (81)

photo (72)

 photo (1)

photo (2)

 photo (8)

photo (9)

photo (10)

photo (11)

photo (12)

photo (14)

 

photo (18)

photo (17)

 photo (20)

 photo (22)

photo (23)

photo (24)

photo (25)

photo (90)

photo (91)

photo (92)

photo (89)

photo (88)

photo (87)

photo (86)

photo (85)

photo (84)

 

photo (83)

photo (82)

photo (80)

photo (77)

photo (76)

photo (75)

photo (74)

photo (71)

photo (70)

 photo (72)

photo (69)

photo (68)

photo (62)

photo (60)

photo (58)

photo (53)

photo (51)

photo (43)

photo (40)

photo (39)

photo (46)

photo (45)

photo (39)

photo (35)

photo (38)

photo (37)

photo (36)

 photo (35)

photo (34)

photo (33)