FATTOHHON.COM
« Все новости
Баъзи бир концертларга таклифнома ва билетларнинг қалбакиси учраб қолиши ҳозирги кунда одатга айланаётгандек. Концертлардан бирида бундай ҳолатни ўзимиз ҳам кўрганмиз. Олдинги қатор таклифномалари билан бир хилда, бир ўринга чиқарилган қалбаки билетларни, қалбаки эканлигини билмай кўчадан сотиб олиб, кейин билиб қолиб, афсус чеккан бир аёл ва унинг қизлари, нима қилишларини билмай, пулига куйиб, концерт кўра олмай чиқиб кетишганди...
Эндиликда эса, хонанда Улуғбек Раҳматуллаевнинг концертига қизиқиш катта бўлаётганлиги туфайли, айримлар бунинг ортидан маблағ орттириб олиш пайига тушиб,
қалбаки билетлар ва таклифномаларни сотувга чиқариб, одамларни алдаш пайига тушганликларини хабар қилишмоқда!
(Ҳақиқий таклифномалар)
Шунинг учун ҳам, Улуғбек Раҳматуллаевнинг концертига билет ёки таклифномаларни кассадан сотиб олмаган бўлсангиз, ёки биров сизга билет, таклифнома сотиб олишни таклиф қилса, яхшилаб эътибор беринг! Ҳақиқий билет ва таклифномаларда Голограмма бор!