FATTOHHON.COM

« Все новости

ИСТЕЪДОДЛАР УЧУН ЛОЙИҲА! 19.05.2013 11:22

foto(3)_77.jpg

“Zo`r - Zo`r  Star” Айни пайтнинг айни лойиҳаси, деб эътироф этилаётган ва кўп сонли телетомошабинлар, мухлисларнинг эътиборини тортаётган,  Фонд Форум ва “Beeline” компаниясининг истеъдодлар учун лойиҳаси!

foto_1057.jpg

Бу лойиҳанинг аҳамияти хусусида эса, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимованинг фикрлари билан ўртоқлашдик.

   -  Лойиҳанинг аҳамияти  катта.  Чунки, бизга ўзбек санъатини  чинакам  соҳиби ва сохибаларини  яратиб берадиган  лойиҳа бу. Чин истеъдодни яратганнинг ўзи беради. Бу инъом ҳаммага ҳам берилавермайди. Ана шундай инъом эгаларини  халқнинг назарига тушираётган  “Zo`r - Zo`r Star” бугуннинг энг долзарб лойиҳаси, деб ўйлайман. Ҳали бу лойиҳа шундай мева берадики, уни дунё кўради, тан олади.

 foto(1)_100.jpg

- Лойиҳада 2 маротаба ҳайъат аъзоси бўлиб иштирок этдингиз. Қай даражада тўғри баҳоладим, деб ўйлайсиз?

- Ҳакамлар ичида  энг қийналгани мен бўлган бўлсам керак. Баҳолаш жараёнида  оҳирида  қолиб кетавердим.  Чунки, бир-биридан ўтаман дейдиган  лойиҳа иштирокчилари  тўғриси, бизни ҳам  эсанкиратиб қўйди. Айниқса, Расул Турсунқулов,  Яна Бахтиева сингари  ёшларнинг чиқишлари саҳнани ларзага соляпти. Қойил, шундай истеъдодларимиз боракану, билмай юрган эканмиз. 

 

- Бир пайтлар сиз ҳам ёш бўлгансиз. Лойиҳадаги ёшларни кўриб, эндигина санъатга қадам қўйган онларингиз ёдингизга тушаётган бўлса керак?!

 

- Албатта. Биз буларнинг ёшида пиллани пахтага, пахтани пиллага улар эдик.  Бизнинг мухлисимиз дала, саҳнамиз хирмон  эди. Бизнинг “Фонд форумимиз” бўлмаган. Ҳозир бу ёшларга қараб: -Эҳ, ўтиб кетди ёшлигим дейман... Бу катта саҳнага не-не қийинчиликлар билан чиқмадик. Шунинг учун ҳам, санъатимнинг орқасидан еган  бир бурда нонимни ҳам қадрлаб ейман. Лойиҳадаги ёшларга яратилган шароитни кўринг. Ҳар бир иштирокчига стилист, визажист, сартарош. Қўшиққа мос кийимлар, ҳатто иштирокчи қизларимизга GULI  брендидан кўйлаклар! Хуллас, ёшларимизга фақат  интилиш ва ҳаракат  қоляпти холос.

 

- “Zo`r - Zo`r Star”га  тилакларингиз ва таклифларингиз бўлса...

 

 - Ўзим миллий қўшиқларнинг ашаддий мухлиси, ижрочиси сифатида  лойиҳа шартларига фольклёр  қўшиқларини ҳам қўшишса, деган таклифим бор эди. Чунки,  бу қўшиқлар бизга бешикдан сингади. Ахир алла ҳам фольклёр...

 Лойиҳа албатта давом этиши керак. Чунки, у замон талаби. Мен мана шу  юртнинг  санъаткор  аёли сифатида  лойиҳа  муаллифи Гулнора опага чексиз ҳурматимни ва раматимни айтмоқчиман. Барча иштирокчиларга омад,  ташкилотчиларга куч-қувват тилайман.

 

Zo`r - Zo`r Star танлови ғолиблари 7 июнь куни ҳисобот гала-концертида  эълон қилинади.

Меҳрона

foto(2)_89.jpg