FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕКИСТОН ҲАМДА ТОЖИКИСТОН ДАВЛАТЛАРИ, МАДАНИЙ АЛОҚАЛАР БЎЙИЧА! 21.02.2018 07:14

YIBI9685

 

Жорий йилнинг 20 февраль куни «Ўзбекконцерт» Давлат Муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси “Базморо” Давлат Муассасаси директори Олим Акрамов билан учрашув ўтказди.

 

GYLJ3693

 

Учрашувдан асосий кўзланган мақсад, Ўзбекистон ҳамда Тожикистон давлатлари ўртасида айнан шу соҳа бўйича амалга оширилаётган ишлар борасида тажриба ва фикр алмашилди. Шунингдек, бир неча йилдан буён тўхтаб қолган маданий алоқаларни йўлга қўйиш, концерт фаолияти бўйича ҳамкорликни кучайтириш, доимий равишда концертлар ва фестиваллар ташкил қилиш бўйича ҳам келишиб олинди.

 

GZFJ4364

 

Шуни алоҳида айтиб ўтиш жоизки, Тожикистонлик мутахассисларда,  бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида Президентимиз томонидан санъат ва маданият, эстрада соҳасига, айнан “Ўзбекконцерт” Давлат Муассасасига бўлган эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар, имтиёзлар, барча-барчаси жуда катта қизиқиш уйғотмоқда.  

 

KIXR1107

 

Улар албатта, бунга ҳавас кўзи билан қараб, айнан Ўзбекистон тажрибаси асосида “Базмаро” Давлат Муассасаси фаолиятини қайтадан йўлга қўйиш мақсадида, Тожикистон ҳукуматига таклиф киритилишини айтиб ўтдилар.

“Ўзбекконцерт” ДМ  Матбуот хизматидан олинди

DIIV6073

RAEP8855

TWCZ5352

WZKC2041