FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Ахмет Башар Шен билан расмий учрашув ўтказди.
Маданият вазирлиги Матбуот хизматининг маълумотига кўра, Расмий учрашувда Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Ахмет Башар Шен, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси Маданият ва туризм бўйича маслаҳатчиси Жесим Челеби, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси 3-котиби Гизем Айдинлар иштирок этишди.
Учрашувда, давлатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни жадаллиги икки давлат ўртасидаги қардош алоқалар, дин, урф-одат ва маданияти ўхшашлиги, тарихдан турклар учун Ўзбекистон макони ота юрт бўлганлиги эътироф этилди.
Шу билан бирга, маданият ва санъатни ривожлантириш мақсадида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масаласи кўтарилди. Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Туркия элчиси томонидан берилган таклифларни қўллаб-қувватлаб, яхши муносабат билдирди. Бунда, Ўзбекистонда Туркия маданият марказини очиш, икки томонлама Маданият кунларини ташкил этиш, музейлар соҳасида менежментни ривожлантириш, давлатларнинг маданияти ва санъатига оид сувенирлар ишлаб чиқиш, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда Ўзбекистонлик Музей ходимларини Туркия давлатида малака оширишини жорий этиш ва бошқа масалаларга тўхталиб ўтилди.
Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси Маданият ва туризм бўйича маслаҳатчиси Жесим Челебининг моддий маданий мерос объектлари ва музейларда туризмни ривожлантириш борасидаги таклифи Маданият вазири томонидан маъқулланиб, бу режани амалга ошириш учун маслаҳатчига барча шароитларни яратиб беришда кўмаклашиш фикри билдирилди.