FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон Халқ артистлариКлубиаъзолари бўлган Ўзбекистон Халқ артистларини Республикамиз бўйлаб, барча вилоят, туманлардаги мусиқа ва санъат мактабларига бориб, у ерлардаги ўқув ишлари билан яқиндан танишиб, таълим олаётган иқтидорли ёшларга ўз билим ва кўникмаларидан сабоқ, ҳамда керакли маслаҳатларни бераётганлари, маҳорат дарслари ўтказаётганлари ҳақида сайтимизда маълумотга берган эдик. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!
Мазкур анъанани давом эттирган ҳолда, Ўзбекистон Халқ артистлари Клуби Раиси, Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков ҳамда, 6 Давлат Халқ артисти Фаррух Зокиров, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Ғуломжон Ёқубов ҳам, биргаликда Олмазор туманидаги 25-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб, ёш иқтидор эгалари билан ижодий учрашув ўтказдилар.
Улар мазкур мактабдаги ўқув ишлари билан танишиб, болаларнинг ижоди, қайси йўналишда таълим олаётганлари билан суҳбатлашиб, уларга ижод борасида зарур маслаҳатлар бердилар.