FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаевнинг Нью-Йоркдаги концерти юқори кайфиятда ўтди!
Томошабинлар билан 100 фоиз тўлган концерт залида мухлисларнинг олқишлари ҳам, севимли қўшиқларини сўрашлари ҳам, қўл телефонлари ҳам тинмади!
Айниқса, “Қирмизи олма” қўшиғи куйланган вақт мухлисларнинг кайфияти янада юқори бўлди!
Концертни ҳуқуқшунос, актёр ва бошловчи Отабек Маҳкамов олиб борди! Унинг самимий ҳазиллари томошабинларга янада хушкайфият бағишлади!
“Лайлойимсан” қўшиғи вақтида бутун зал қўл телефонлари ёғдусига тўлди!
Концерт давомида кутилмаган воқеалар ҳам юз берди!
Саҳнада бир мухлис йигит, Улуғбек Раҳматуллаев гувоҳлигида, ўз севган ёрига севги изҳор қилиб, турмуш қуриш таклифини билдирди! Бундан Улуғбек Раҳматуллаевнинг ўзи ҳам ҳайратда қолди!!! “Oh My God”!
Концерт якунига етгач, саҳна олдида мухлисларнинг ҳам, саҳна ортида ташкилотчи ва дўстларнинг табриклари ҳам тинмади!
Концертдан сўнг эса, Улуғбек Раҳматуллаевни концерт залининг ёнида мухлислари қуршаб олиб, селфи шоуни бошлаб юборишди! Хуллас, уни концертдан кейин ҳам осонликча қўйиб юборишмади!
Навбатдаги концерт эса, 17 мартда Лос-Анжелесда!