FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков ижросидаги янги тожик тилидаги тарона, илк бор Тожикистонда бўлиб ўтган “Дўстлик оқшоми”да янграганидаёқ, томошабинлар томонидан олқишлар билан кутиб олинди.
Санъаткор ҳозирги кунда Маданият вазирининг биринчи ўринбосари сифатида масъулиятли вазифани уддалаш билан биргаликда, ижодни ҳам унутмай, оз бўлса ҳам, энг сара ижод намуналарини тингловчилар эътиборига тақдим этиб келмоқда. Тожик тилидаги “Меҳри у” таронаси ҳам шулар жумласидандир.
Кўнгилга яқин, юракдан куйланган қўшиқ, қайси тилда бўлмасин, тингловчилар юрагига сўзсиз етиб бориши шубҳасиз!
Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоийдан мерос самимий дўстлик, меҳру оқибат, ўзбек ва тожик халқларида абадий бўлсин!
ҚЎШИҚНИ ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!