FATTOHHON.COM
« Все новости
СПОРТЧИЛАРИМИЗНИНГ МУСОБАҚАЛАШИШ РУҲИЯТИНИ КЎТАРИШ ВА МАЪНАВИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ УЧУН! 22.10.2014 00:38
18 октябрдан 24 октябрга қадар, Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида Пара Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси терма жамоасининг 27 спортчиси енгил атлетика, сузиш, дзюдо ва милтиқдан ўқ отиш спорт турлари бўйича беллашмоқдалар.
Шу кунга қадар спортчиларимиз 17 олтин, 3 кумуш ва 2 бронза, жами 22 медални қўлга киритдилар! Спортчиларимизнинг мусобақалашиш руҳиятини кўтаришда ҳамда, маънавий қўллаб-қувватлашда делегациямиз аъзолари, айниқса халқимиз ардоғидаги устоз-санъаткор Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Матёқуб Матчоновнинг ҳиссалари катта!
Спортчиларимизга ушбу нуфузли мусобақада юксак ғалаба ва омад тилаймиз!