FATTOHHON.COM
« Все новости
ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ҲОФИЗИ ОРОЛМИРЗО САФАРОВНИНГ КОНЦЕРТ ОЛДИ РЕПЕТИЦИЯЛАРИДАН! +ВИДЕО! 21.03.2018 12:39
Ўзбекистон халқ ҳофизи Оролмирзо Сафаров ўзбек қўшиқчилик мактаби анъаналарига содиқ равишда ижод қилиб келаётган устоз санъаткор! Унинг ижросидаги қўшиқлар инсонни фикр-мушоҳадага чорлайди!
Санъаткорнинг қўшиқларини тинглаганингизда, сиҳат-саломатлик, ҳаёт, юрт қадрини ҳис этасиз! Инсонийлик, меҳр-оқибат, самимийлик, кўнгил поклиги инсон учун қанчалик зарурлигини англаб етасиз.
Санъаткор ҳозирда 22-23 март кунлари “Туркистон” саройида бўлиб ўтажак концерти олдидан тайёргарлик жараёнлари билан банд!
Ҳақиқий ҳаётий, мазмунли қўшиқлар тинглашни истасангиз, Санъаткорнинг концертини асло ўтказиб юборманг!
РЕПЕТИЦИЯ ЖАРАЁНИДАН ВИДЕО!