FATTOHHON.COM

« Все новости

ЭНГ СЕНСАЦИОН ВА ОЧИҚ-ОЙДИН ЭФИР! “ОРИАТ ДОНО” РАДИОСИДА, ЖУРНАЛИСТ ВА РАДИОБОШЛОВЧИ АКМАЛ МИРЗОНИНГ “ЧОЙ УСТИДА” ДАСТУРИ МЕҲМОНИ «НИҲОЛ» МУКОФОТИ СОВРИНДОРИ ДОСТОН УБАЙДУЛЛАЕВ!  24.10.2014 09:31

foto (1)

“Ориат доно” радиосида, журналист ва радиобошловчи Акмал Мирзонинг “Чой устида” дастурининг бу галги меҳмони «Ниҳол» мукофоти совриндори Достон Убайдуллаев бўлди!

Дастур ҳар доимгидек тўғридан тўғри эфирда кечди!

foto (4)

Эфир давомида кечган энг қизиқарли савол эгасига 3-4 ноябрь кунлари “Истиқлол” санъат  саройида  бўлиб ўтадиган Достон Убайдуллаевнинг “Соғиниб” деб номланган илк концерт дастурига 2 кишилик билет тақдим қилиниши айтиб ўтилди. Ғолиб, билетларни шахсан Достон Убайдуллаевнинг ўз қўлидан олиши таъкидланди!

foto (32)

Дастур аввалида, Акмал Мирзо эфир орқали, бу суҳбатни тинглаётган бошқа ОАВ вакиллари, суҳбатдан маълумот олиб, бермоқчи бўлишса, маълумотларни тўғри беришларини, тўғри ёндошишларини илтимос қилиб, айтиб ўтди.

foto (6)

Достон Убайдуллаев билан ўтган эфир, энг кўтаринки руҳдаги, энг очиқ-ойдин сенсацион эфир бўлди!

foto (13)

Тингловчилар билан саломлашгач, Акмал Мирзо Достон Убайдуллаевга ҳам тингловчилар билан саломлашиш учун навбат берди, ҳамда Достон Убайдуллаев саломлашиб, бу радиодаги эфирни соғинганлигини, ўзи ҳам бу ерда салкам радио жамоаси аъзоси эканлигини айтиб ўтди.

Дастур давомида смс саволларнинг ҳам ниҳояси бўлмади ва улардан энг сараларигина эфир орқали тақдим қилинди. Такрорий ва дастур давомидаги суҳбатда жавоб бериб кетилган саволлар эфирда берилмади.

foto (35)

Эфир давомида Достон Убайдуллаевнинг қўшиқлари ҳам янгради ва қолаверса, унинг янги “Гули Райҳоним” қўшиғи “Ориат доно” радиосида премьера қилинди! ҚЎШИҚ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!

 foto (31)

Акмал Мирзо: - Куз фасли, ҳаво қандайдир эрталабдан кечгача сал кайфиятни бузадиганроқ. Лекин, тинимсиз ҳатти-ҳаракатлар билан катта имтиҳон олдида турган инсонга, бундай об-ҳаволар менимча таъсир қилмаётган бўлса керак.

foto (33)

Достон Убайдуллаев:- Бундай об-ҳаволар писанд эмас. Чунки, қачон кеч кириб, қачон эрта бўлаётганини ҳам билмай қоляпман! Шу студияга келишимдан олдин ҳам, бугун эрталаб соат тонгги 5 яримда уйга келгандим! Озгина ухлаб олиб, кейин “Ориат доно” радиосига келинди. Жуда ҳам иш кўп! Бу мени биринчи марта концерт беришим бўлганлиги сабабли ҳам, концерт борасида кўп нарсани билмаймиз, баъзи жойларда хатолар ҳам қилиб, баъзи жойларда бир нарсаларга улгурмай ҳам қоляпман. Баъзи жойларда эса, ўша хатоларни тузатиш ҳам керак бўляпти. Хуллас, ўзига яраша концерт дастурининг  тайёргарчиликлари кўп! Ундан ташқари, студиялардаги ишлар! Ҳар куни янги қўшиқлар ёзиш, уларни битириш... Ижодкорларнинг кўпи уйқучи бўлади, тушликкача ухлаб олишлари бор.

 foto (25)

Акмал Мирзо: - Уйқучи эмас, тунда ухлашмайди! Шунинг учун ҳам, туш вақтигача ухлайди. Кун ва тун алмашиб қолган!

Достон Убайдуллаев: - Шундай, тушликкача ухлайди, иш тушликдан кейинга ўтиб кетади.

 

Акмал Мирзо: - (ҳазил билан) Бетайинлик бор!

Достон Убайдуллаев: - Бетайинлик? (кулади ва ҳазил билан) Бу бошловчиларда бўлиши мумкин! 

 

Акмал Мирзо: - Яхши... Яхши ҳамки, бизда ҳаммаси аниқ вақтда! Бўлди, эфир, деб кечқурун соат 7 да чиқмаймиз, барака топгур... Эрталаб, 10.00 дами, шу вақтда бўлади!

Достон Убайдуллаев: - Шундай нарсалар... Лекин, яхши нарсалар учун югурсангиз, чарчоғи ҳам билинмас экан! Аммо, чиндан ҳам концерт дастурининг ўзига яраша қийинчиликлари кўп экан!

 foto (18)

Акмал Мирзо: - Ўзи аслида Достон Убайдуллаев ижодининг 25 йиллиги муносабати билан, деса ҳам бўлаверади! Ижод тарафлама отахон хонандасиз! Ёшга нисбатан эмас, ижодий босиб ўтилган йўлни назарда тутяпман! Қандай босиб ўтилганини ҳам эмас, вақт нуқтаи назаридан айтяпман, ижодни бошлаганингизга анча йил бўлди! Кимларнингдир наздида, концерт беришингиз ҳам анча йил аввал бўлиши керак эди... Кимларнингдир фикрича, айни вақти! Лекин, “ҳали вақт бор эди” деганлар ҳам бўлиши мумкин... Концерт айнан 2014 йилга тўғри келганлиги ва бу “имтиҳон” ҳақида Достон Убайдуллаевнинг ўзи нима дейди? Агар “имтиҳон” деб қабул қилсангиз!

foto (34)

Достон Убайдуллаев:Албатта, имтиҳон, деб қабул қиламан! Гапингиз жуда ҳам тўғри! Бу ҳақида жуда ҳам кўп жойларда ҳар хил гаплар бўлди! Шунча йилдан бери нега концерт бермагансиз, дейишди. Мухлислар ҳам кўп савол беришарди, “нега концерт ўтказмайсиз? Сиздан анча йил кейин чиққан ижодкорлар концерт бериб ётишибди! Ёш-ёш хонандалар концерт беришяпти, нега сиз концерт бермайсиз?” деган кўп саволлар бўларди. Энди тўғрисини айтиш керак, негадир, ўзимни ҳали концерт беришга тайёр эмас, деб ўйлардим. “Ўзбекнаво” Эстрада Бирлашмасининг раҳбари Баҳодир ака Аҳмедов ёнларига чақириб, улар ҳам шу саволни бердилар. Мен ҳам, “кўпчилик сўрайди, мен ўзимни ҳали тайёрмас, деб биламан” дедим. “Унда қачон тайёр бўласиз? Қариганингиздами?” деган саволлар бўлди!

 

Акмал Мирзо: - (ҳазил билан) Нафақага чиқишдан бир йил олдин!

Достон Убайдуллаев: - (гапини давом эттириб) Йўқ, “мен бир ўзим қилмайман-ку” десам, мен ўзим ёрдам бераман, деб, шу инсон қўллаб-қувватлаб, концерт дастурим Баҳодир аканинг ташаббуслари билан, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси билан ҳамкорликда бўлмоқда! Айнан Баҳодир ака Аҳмедов менга қандайдир қанот бўлдилар! Инсон инсонга далда беради-ку, Баҳодир ака Аҳмедов менга ана шундай далда берган инсон бўлдилар!

foto (17) 

Акмал Мирзо: - Демак, шу пайтгача шундай инсон топилмаганлиги учун ҳам, концертингиз бўлмаган?

foto 40

Достон Убайдуллаев: - Мен шундай деб ўйладим. Айнан шундай куч бағишлаб, “сен шу ишни қила оласан” дейдиган инсон бўлмаган экан! Ҳеч ким бу фикрни қўллаб-қувватламаган. Баҳодир ака бўлса, “мен қўллаб-қувватлайман!” деганларидан кейин, ўзим ҳам бу ишга киришиб кетдим! Қисқа қилиб айтганда, Баҳодир акам бугунги бўладиган концерт дастуримга биринчилардан бўлиб, имконият берган, қўллаб-қувватлаган инсон!

 

Акмал Мирзо: - Дастурнинг санаси ўзгариш сабаби?

Достон Убайдуллаев: - Концерт 4-5 октябрда бўлиб ўтиши керак эди! Биз буни 7 ой олдин, Баҳодир акам билан гаплашганимизда белгилаб қўйгандик. Лекин, биз бир нарсани ҳисоблаб чиқмаган эканмиз! Концерт кунлари бизнинг чиройли байрамимиз, Қурбон Ҳайитига тўғри келиб қолишини билмаган эканмиз! Концерт Ҳайитнинг 1 ва 2 кунларига тўғри келиб қолди. Барибир байрамда одамлар байрам қилиб, ота-онасини кўришга боради, тўйи бўлиб ўтган келин-куёвлар бор, ҳаммада қариндош-уруғ бор, ўзбекчилигимиз, уникига бориш керак, буникига бориш керак.

 

Акмал Мирзо: - Буни орасида “концертга ҳам бориш керак!” деган нарса ҳам қўшилиб қолмасин, дедингиз!

Достон Убайдуллаев: - Ҳа, ўшанга бу ҳам қўшилиб қолмасин, деб, одамларга байрам вақтида ҳалақит бермай, деган мақсадда, концерт кунларини бир ойга ўзгартирдик. Тўғрисини айтиш керак, мен ёлғон гапиришни ёмон кўраман! Концерт кунлари сурилганлиги яхши ҳам бўлди, чунки кўп нарсаларга улгурмаётгандик. Мен биринчи марта концерт беришим, ўзим кутмаган кўп ҳолатларга дуч келдим. Шунинг учун ҳам, концерт бир ойга сурилганлиги менга ҳам яхши бўлди.

 foto (14)

Акмал Мирзо: - Улгурмаётганлик, хонанда учун нима? Менимча, сизни шу пайтгача айтган қўшиқларингиз 2 та концерт ўтказишга бемалол етади! Бу аниқ! Концертда эса, нари борса 20 тадан ортиқ қўшиқлар куйланади. Яна қанақа янги қўшиқлар?

foto (28)

Достон Убайдуллаев: - Энди барибир мухлисларга қандайдир янги қўшиқлар, янгиликлар тақдим қилишни истайсиз! Мен ижодкорман, тўғри қўшиқларим кўп. Шу кунгача ёзилган қўшиқларим билан бемалол 3-4 концертни ҳам ўтказа оламан! Лекин, уларнинг орасидан саралаб, ундан ташқари мухлисларга 10 тага яқин янги қўшиқлар ёзиб қўйдик. Лекин, ҳозирча бу 10 та янги қўшиқнинг ҳаммаси ижро этиладими, йўқми, айтолмайман. Балки, уларнинг орасидан ҳам саралаб олармиз? Чунки, концерт дастурида узоғи билан 22 та қўшиқ ижро қилинади. Шунингдек, эски бўлса ҳам, мухлислар кўнглидан жой олган қўшиқлар жуда ҳам кўп. Шунинг учун, фақат янги қўшиқлар бўлиб қолса ҳам, концерт дастури зерикарли бўлиб қолиши мумкин.  

 

Акмал Мирзо: - Шундай гаплар бўлади, айтилмайдиган гаплар. Аммо қанақадур вақт келади ва айтилади. Масалан, концерт кўп жуда ҳам, деярли ҳар куни концерт! Тўғри, карвон кўп, ризқи бўлак. Аммо, барибир ҳам хонандани ташвишга солади-ку, тўғрими? Мана, Абдурашид Йўлдошев, Зиёда ва Достон Убайдуллаев! Кетма-кет ва ўртада бир кун ҳам танаффус йўқ! Ундан кейин июлгача борадиганларни санаганим йўқ ҳали.

Достон Убайдуллаев: - Энди агар бундай санаб ўтираверсак, йил охиригача санаб ўтираверамиз! Ўйлантиради-ку, лекин карвон кўп, ризқи бўлак, деб бекорга айтилмайди! Мисол учун, Абдурашид Йўлдошевнинг ҳам ўзининг мухлислари бор. Зиёдани ўз мухлислари бор. Мени ҳам, озми-кўпми ўз мухлисларим бор! Мухлисларимга ишонганлигим учун ҳам, концерт дастуримни бошладим!

foto (24) 

Телефон қўнғироқлари орқали бериладиган саволларга ўтилди!

Достон Убайдуллаевнинг ашаддий мухлисларидан бири унинг “Бунчалик бемеҳр катталар” қўшиғидан сатрлар ҳамда, бу қўшиқни талабалик вақтида эшитганлигини айтиб, шу қўшиқ ҳақида савол берди ва бу қўшиқни ўзгартириб, қайта куйлаши мумкинлиги ҳақида айтди.

foto (21)

Ўз навбатида Достон Убайдуллаев ҳам қўшиқдан хиргойи қилиб берди:

Бунчалар бемеҳр катталар, ҳеч бири кўнглимни тушунмас...

(саволга жавоб бера туриб) Қойилман, шу қўшиқни эслаганингизга! Ҳақиқатдан ҳам яхши мухлис эканлар! Бу қўшиққа келсак, адашмасам 1986-1987 йилларда куйланган қўшиқ. Бу нарса жуда катта шов-шувга айланган. Ёшлигимда бизнинг оиламизда жуда ҳам мудҳиш воқеалар бўлиб ўтган эди. Онам билан акамнинг орамиздан эрта кетишлари... Бу гапни айтаётганлигимнинг сабаби, бу қўшиқ куйини энг катта акам Қаҳрамон Убайдуллаев басталаган эдилар. Глиер номидаги мусиқа мактабининг 9-синфида фортопианодан таҳсил олаётган Қаҳрамон Убайдуллаев 9-синфдалигидаёқ куй басталаб, қўшиқлар ёзиб улгурган эди... Жуда ҳам чиройли қўшиқ чиққан эди! Ўша пайтда мени ҳам жуда кўнглимга ёқиб, ижро қилган эдим! Энди қайта ижро қиладиган бўлсам, маъноси эндиликда тўғри келмайди. Чунки, у ерда бола тилидан катталарга нисбатан айтилган. Мен энди ҳозирги ёшим катта, бу қўшиқни куйласам ноқулай бўлади! Лекин, мусиқасини олиб, бошқа шеър қўйиб айтиш мумкин.

foto (9) 

Акмал Мирзо: - Концертингизни “Соғиниб” деб номланиши, бу қўшиқ номиданми ёки мухлисларни соғинибми?

foto (5)

Достон Убайдуллаев: - “Соғиниб ўтади умрим” деб айтиладиган қўшиғимиз бор. Концерт дастури номи шу қўшиқдан олинди. Сабаби, ижодимда энг севиб ижро қиладиган қўшиқларимдан бири. Соғиниб, кимни соғиниб? Мухлисларимни, албатта! Концерт дастуримга барча мухлисларимни чорлаб қоламан!

 foto (22)

Fattohhon.com: - Илк концертингиз, тайёргарлик жараёнлари давомида, режиссёр билан баҳслашиб қолиш ҳолатлари ҳам бўлмоқдами?

Достон Убайдуллаев: - Концертим режиссёри Ҳайдарали ака Қосимов. Ҳайдарали ака билан баҳслашиб қоламиз. Масалан, мен бир қўшиқни концерт бошида куйлагим келса, улар у қўшиқни охирига қўйиб қўйган бўладилар. Ёки охиридаги қўшиқни бошига кўчириб қўядилар. Баҳсимиз шундай нарсалардан иборат бўлади. Аммо, росмана баҳс бўладиган нимадир бўлгани йўқ, орада!

 

Акмал Мирзо: - Баъзи бир хонандалар, Америка очмоқчи бўладилар. Концертни қандай ташкиллаштиришни режиссёр билади, бекорга чақирилмайди-ку!

Достон Убайдуллаев: - Тўғри! Энди Ҳайдарали акам, жуда ҳам истеъдодли режиссёрларимиздан бири! У киши билан жуда кўп нарсаларни маслаҳат қилдик. У киши  шунчалик яхши инсонки, “концерт дастурини сен қиляпсан, сени ҳам кўнглингга ёқиши керак! Бирор жойи ёқмаса, айтгин” деб, маслаҳат билан қиляптилар!  

 

Fattohhon.com: - Концертингиз борасида қандай сирларни очишингиз мумкин?

Достон Убайдуллаев: - Концерт дастурида сирнинг ўзи йўқ! Ҳозирги кундаги концерт дастурларидан ўзиб кетадиган, ёки ўтиб кетадиган бир нарса эмас!

 foto (7)

Акмал Мирзо: - Бошқалардан фарқ қиладиган жиҳатларини бемалол айтаверинг! Мана бундай бўлади, деб мақтаниб қолсангиз-чи!

Достон Убайдуллаев:- Мақтанчоқлардан эмасмиз-да! Яхши ўтказишга ҳаракат қиламан! Лекин, ростдан ҳам концерт дастуримнинг бир асосий сирлари йўқ!

 foto (27)

Fattohhon.com: - Шунча йиллик санъаткорсиз. Хорижий кўрик-танловларда ҳам иштирок этиш ниятингиз борми?

Достон Убайдуллаев:- Ниятим бор. Энди агар шундай танловларга мени чақиришса, албатта иштирок этаман.

 foto (6)

Акмал Мирзо: - Ҳозир шундай танловлар кўп-ку! Довруғи ўзи ўша ерда унчалик эмасу, лекин бу ерга келгандан кейин жуда бир шов-шув қилиб юбориладиган танловлар бўлади-ку! У ерда қандай куйланганлиги билан иши йўқ, суратларга туширилган фақат.

Достон Убайдуллаев: - Мен ундай нарсаларни жуда ҳам ният қилиб ўтирмайману, лекин чақиришса, иштирок этаман!

 foto (5)

Акмал Мирзо: - Сўнгги пайтларда интернет жуда ҳам муҳим нарсага айланиб қолди! Нафақат иши интернет билан боғлиқ бўлиб ижод қиладиган ва интернет билан чамбарчас боғланиб кетган ижодкорларни, балки интернет унчалик шарт бўлмаган инсонлар учун ҳам, интернет биринчи ўринга чиқиб кетди. Интернет Достонбек Убайдуллаев учун нима? Масалан, кунингизнинг неча соатини интернет учун сарфлайсиз?

foto (20)

Достон Убайдуллаев:- (Акмал Мирзонинг саволини қайтаради) Интернет Достонбек Убайдуллаев учун нима? 24 соатнинг 1 соати ижодга, 23 соати интернетда! Ҳозирги кунда шундай бўлмоқдаю!

 

Акмал Мирзо: - Ухлаш ҳам йўқми?

Достон Убайдуллаев: - Йўқ, фақат интернет! (кулиб юборади) Ҳазил!

 

Акмал Мирзо: - Бу урфми?

Достон Убайдуллаев: - Йўқ, жуда ҳам урфга кирмади!

 

Акмал Мирзо: - Нимага урфга кирмайди?

Достон Убайдуллаев: - Урфга кирдими шу?

 

Акмал Мирзо: - Интернет, мана Fattohhon.comсайтидан Феруза ва Саида, интернет урфдами, урфда эмасми?

Саида: - Энг урфдаги нарса!

 foto (11)

Достон Убайдуллаев:- Энди булар интернетнинг ичида! Тушиб олишган!

 

Акмал Мирзо: - Унда сиз ҳам ҳар замонда интернетда чиқиб туринг!

Достон Убайдуллаев:- Энди мен ҳам булар билан биргаман-да! Ўртоғиман-ку буларни!

 foto (8)

Акмал Мирзо: - Ўзи интернетнинг ўрни қандай?

foto (5)

Достон Убайдуллаев:- Ўрни, ҳақиқатда урфга айланиб кетди! Ҳар бир кўчада юрган қизни, болани, ўқувчини ҳар бирини, кўзи телефонда, интернетда! Шунчалик оммабоплашди, оммалашди демоқчиман! Ўзим эса, интернетда жуда ҳам кўўўўп ўтирмайман! Бўш қолсам, бир кириб, айланиб чиқаман!

 

Акмал Мирзо: - Бу бекорчиликдаги ишми, ёки ишми?

Достон Убайдуллаев: - Мени бекорчилигимда қилинадиган иш!

 

Акмал Мирзо: - Умуман, интернетнинг сизга плюс ва минус тарафлари? Минуслари ҳам борми?

Достон Убайдуллаев: - Мен учун минуси йўқ! Инстаграмга кираман, қайтага менга фойда беради. У ерда жуда ҳам кўп мухлисларим билан учрашаман. Сурат жойлайман. Масалан, ҳозир “Ориат доно” радиосида, ёки бошқа радиоларда, бир қўшиғимни премьера қилмоқчи бўлсам, уни интернетда реклама қиламан! Ҳозирги кунда шу нарса оммабоплашди! Масалан, дўстларимизга “мана буни қўйиб юбор” деб жўнатамиз, реклама тариқасида! Бизга бу фойда келтиряпти! Масалан, Fattohhon.com сайти, икковлари ҳам ўртоқларим! Ижодимдаги ҳар бир нарсани уларга биринчилар қатори бераман!

 foto (4)

Акмал Мирзо: - Гапингиз тўғри! Энди “Гули Райҳонам”! “Ориат доно” радиосида премьера! Қўшиқ ҳақида!

foto (10)

Достон Убайдуллаев: - (самимий кулиб ҳазил билан) Мен қўшиқни айтиб келдим, ҳозир шуни эшитасизлар! Мендан яна нимани эшитмоқчисизлар?

 

Акмал Мирзо: - Қўшиқ осмондан тушиб қолмагандир? Шоир, бастакор, дегандек. Премьерада келажак ҳақида гаплашмаймиз-ку! Бу қўшиқнинг ўтмиши ҳақида гаплашамиз!

Достон Убайдуллаев: - Ижодкорлари ҳақида! Ҳозирги премьера қилмоқчи бўлган қўшиғим, Иқбол Муҳаммад мусиқаси.

 foto (2)

Акмал Мирзо: - Шоирини эслолмайсиз. Нимага шундай? Тўғри бастакорлардан олинмоқда, нимага шу қўшиқнинг шеър муаллифи ҳақида қизиқиш йўқ? Ахир учлик: шоир, бастакор ва хонанда!

foto (3)

Достон Убайдуллаев: - Мусиқий сайқалчи Аҳлиёр Азимов, шоир Достоний! Ўткурий бўлади-ку! У ер, бу ерига қалам текказиб, “Палов” деган шеърингизни чиқариб юборибди, дейди-ю “Парвона” спектаклида! (кулади)  Биламан, ўзи, ҳозир ёдга келмади.

 

Шундан сўнг, қўшиқ премьера қилинди!

Қўшиқдан сўнг, яна телефон орқали саволлар қабул қилинди!

Мухлислардан бири, “ёқтирмаган хислатларингизнинг қайси биридан воз кечган бўлардингиз” деган савол берди. Достон Убайдуллаев саволни яхши эшита олмади.

 

Акмал Мирзо: - (саволни қайтариб) Бу саволга мен жавоб ҳам бериб қўйдим, “Унда хислат қолмайдию менда!”

Достон Убайдуллаев: - Бўлди! Мана ўрнимга Акмал Миро жавоб бердилар! (ҳазил билан кулиб) Ўзи келмасам ҳам бўлар экан! (жиддийлашиб) Ўзи хислатлар кўп! Озгина жаҳлим тезлиги бор! Кўп нарсага асабийлашиб қоламан! Шу одатимни ташлаган бўлардим!

 foto (29)

СМС орқали келаётган саволларга ҳам навбат берилди!

 

Акмал Мирзо: - Ижоддан ҳаётга ўтиш! Очиқ айтиш керак, сизга ҳавас қилганлар кўп! Шу кунгача нечта хонандаларга куёвжўра бўлганлар! Биринчиси ким эдию, ҳозирча охиргиси ким?

Достон Убайдуллаев: - (Ўйланиб) Биринчиси, менимча, Абдували Ражабов! Охиргиси.... (эслашга уринади)

 

Акмал Мирзо: - (эслатишга уриниб) Фаррух Комилов, Умар Шамсиев...

foto (16)

Достон Убайдуллаев: - Улар фарзандли бўлиб кетишган! (эслаб) Охиргиси Аваз Олимовнинг маъмурлари, Аваз акамлар ўзлари илтимос қилиб, “Шу сенга ҳавас қилган экан! Сени яхши кўрар экан! Илтимос, шу укамизни уйлантираётган эдик” деганлар. Шу “қанча бўлади?” деб, пулларини келишдик, дарров! (кулади) Охирги жумла ҳазил! Лекин, шундай гап чиқиб кетди! Мана шундай бир-икки яхши-яхши хонандаларимизга куёвжўра бўлдим-ку, шунга куёвжўра бўлганимда, шундай гап чиқибдики, “Достон Убайдуллаев фалон минг АҚШ валютасига куёвжўралик қилаётган экан!” деган гаплар тарқалиб кетди!

 foto (25)

Акмал Мирзо: - (ҳазил билан) Бу яхши иш! Фақат чегараланган! 40 ёшдан кейин тўхтайди!

Достон Убайдуллаев: - Тўғри, 40 ёшдан кейин, бўлди-да!

 

Акмал Мирзо: - Отаси тенги одамни куёвжўра қилиб олибди, деган гап бўлади!

foto (26)

Достон Убайдуллаев: - Кейин ноқулай бўлади-да! Мана бўлган воқеа!  Бир ўртоғимнинг қўшниси бор экан, уйланмаётган экан! Мени мухлисим, қўшиқларимни роса яхши кўрар экан! Уни уйдагилари ҳамма жойга совчиликка боришса, қиз ёқмай, баҳона топиб, уйланмай юрган экан. Охири бир қизни топишган экан, “уйлансанг ҳам уйланасан, уйланмасанг ҳам уйланасан” деб туриб олишибди! “Нима қилайлик уйланишинг учун?” дейишса, “барибир бу ишни қила олишмайди” деб, ўйлаганми, хуллас, “Достон Убайдуллаевни қўшиқларини яхши кўраман, уларга ҳавас қиламан, мухлисиман! Шуни куёвжўра қилмасангиз, уйланмайман!” дебди! У ўртоғимни қўшниси бўлганига, оиласидагилар дарров унга чиқишган. Буни менга ўртоғимни ўзи айтиб берди ва ўртада вакил бўлиб келди. Хуллас, у йигитнинг оиласидагилар ўртоғимга “Достон Убайдуллаевни танийсиз! Бир–икки марта уйингизга келганда кўрганмиз. Ўртоғингизу, шуни куёвжўраликка гаплашиб беринг! Неччи пул десалар берамиз. Ўзи “куёвжўраликка қанчага юряптилар?” деб сўрашибди! Ўртоғим менга буни айтиб, “ўртоқ, пулини ҳам беришмоқчи, жуда ният қилишган экан” деди. Мен ҳам буни эшитиб, ўртоғимга “бегона одамга куёвжўра бўлмайман! Танимасам, билмасам? Майли, мухлисим экан, раҳмат! Лекин, мен унга куёвжўра бўла олмайман! Бировнинг оиласига кириб бориш керак бўлса, отаси билан гаплашиш керак, ўзига яраша урф-одатларимиз бор. Бўла олмайман”! дедим. Шунда ўртоғим ҳам қайсарлик қилиб туриб олди. Шунда мен ҳам, ҳам ҳазиллашиб, ҳам атайлаб, сўрашни бас қилишсин, деб, қолаверса, бера олишмаса керак, деб, йўқ қилиш мақсадида, “5 минг хорижий валюта” беришса, майли, деб, атайлаб қиммат нархни айтдим!  Улар бўлса, 1 соатдан кейин телефон қилиб, “сал келиштирсинлар, майли, берамиз” дейишаётганмиш! Тўғриси, мана шу бўлган воқеа! Кейин тушунтирдим, йўқ қилиш мақсадида, бера олишмаса керак, деган мақсадда айтгандим, дедим.

 FOTO (4)

Акмал Мирзо: - (образга кириб) “Йўқ бўлмас экансизлар, майли беринглар!” дегансиз. 

Достон Убайдуллаев: - Йўқ, йўқ! Рози бўлмаганман! Кимлар ўтмаган, қандай устозлар келган студияда ўтирибмиз, тўғрисини айтаман! Рози бўлмаганман! Бу пул учун қилинадиган иш эмас! Ҳақиқатда менга ҳавас қилиб, дўстларим, хонанда укаларим бўлганига куёвжўра бўлганман!

 foto (2)

Акмал Мирзо: - Тўғри саволлар кўп эди, аммо афсуски, эфир вақти чегараланган. Ташрифингиздан бошимиз осмонга етди! Концерт дастурингиз муваффақиятли ўтсин! Ҳаммангизни “Истиқлол” санъат саройида кутамиз!

 foto (26)

Достон Убайдуллаев: - 3-4 ноябрь кунлари, сиз азиз мухлисларимизни чин қалбимдан концертимга таклиф қилиб қоламан! Ўзимнинг энг эзгу ниятларимни тилаб қоламан! Концертимга келсангизлар ҳам, келмасангизлар ҳам, доим соғ-саломат бўлинглар! Менинг қўшиқларим, қандайдир даражада уйингизга, қулоғингизга кириб, яхши кайфият улашаётган бўлса, мен ўзимни дунёдаги энг бахтиёр инсон, деб биламан! Бахтимга соғ-саломат бўлинглар! Сизлар борсизларки, мен Достон Убайдуллаев бўлиб, бошимни баланд кўтариб юрибман! Азиз мухлисларим, борингизга шукур!

FOTO (3) 

Акмал Мирзо: - “Ориат доно” радиоси, “Ниҳол” мукофоти совриндори Достонбек Убайдуллаев Рустам ўғли, ҳамда Fattohhon.com сайти эфир давомида сизлар билан бирга бўлишди. Хайр, соғ бўлинглар!

 foto (3)

Биз ҳам, Достон Убайдуллаевга илк концерт дастури муваффақиятли ўтишини тилаб қоламиз!

 FOTO (2)

“Чой устида” дастурига таклиф учун, дастур муаллифи, радиобошловчи журналист Акмал Мирзога, ҳамда “Ориат доно” радиоси раҳбариятига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

foto (2)

foto (39)

foto (38)

foto (37)

 FOTO (9)

Ўзаро суҳбатимиз эфир тугагандан кейин ҳам анча давом этди.

FOTO (8)

FOTO (7)

Эфирдан сўнг, Достон Убайдуллаев отаси, Рустам Убайдуллаев билан бирга яна концерт тайёргарликлари сари йўл олишди.

FOTO (9)

Достон Убайдуллаевга олдиндаги катта имтиҳондан муваффақиятли ўтишини тилаймиз!

 FOTO (5)

ЭФИРДАН ТАШҚАРИ ГАПЛАР:

Эфирдан ташқарида ҳам, анча мароқли суҳбат бўлди. Жумладан, ҳозирги кундаги усталарнинг феъл-атвори ҳақида қизиқарли фикрлар бўлди. Акмал Мирзо қизчасининг боғчадаги шўхлиги, (қизча чиндан шўхлик қилганми, йўқми аниқмас, боғча опа уни айбдор деб топган) бунинг натижасида сантехник билан гаплашиб, келишганлиги ва сантехник кечаси 10 яримда қўнғироқ қилиб, боғчадаги бузилган нарсани тузатиш учун бормоқчилигини айтганини гапириб берди.

Акмал Мирзо: - “Боғчада кечаси 10 яримда нима бор? Унга бўлмаса, “боғчага бориш керак” деганман! Кечаси соат  10 яримда боғчада қоровул ҳам бўлмайдию! Яна “ҳеч нарса қилмайди! Бориб керак нарсани ўрнатиб, қўйиб келавераман!” дейишини-чи!”

foto (4)

Ўз навбатида Достон Убайдуллаев ҳам концерт олди уйини таъмирлатаётганлигини айтиб, усталар ҳам, айнан у ҳозир эфирдалигида унга телефон қилишаётган эди...

foto (24)

Акмал Мирзо ҳам ўз навбатида, ўз иши билан телефон қилиб, вақтни чўзиб гаплашадиган энг ёқимсиз ҳолатларни ҳам айтиб берди: “Кечирасиз, Достон Убайдуллаевнинг номери неччи эди?” айтилгач, “Тўхтанг! Коди қанақа эди?”, код айтилгач ҳам, “Тўхтанг, бир минут, ёзиб олай!”, ёзишни бошлайди, ёзиб ҳам бўлди, кутиб турибсиз, “Тўхтанг, телефон қилсам, ўзи ким кўтаради?” дейди!

Журналист ва сценарист Феруза Фаттохова ҳам, бундай телефонлар айниқса, машина ҳайдаб кетаётганида кўп бўлишини, масалан, кеча рулда вақти, биттаси телефон қилиб, “укангизман” деб, (уни укаси йўқ, оилада битта қиз) “Нилуфар Усмонованинг администраторини номери нега алмашди”, деб фақат шуни муҳокама қилиши учунгина телефон қилганини гапириб берди.

Бундан ташқари, Акмал Мирзо бир реклама ролиги ҳақида ҳам тўхталиб, аудиороликда, “мухлисларини соғинган хонанда” деб реклама қилинганлигини, “хонанда мухлисларини соғинган бўлса, концерт бериб ўтирмай, мухлисларини тўй ва бошқа жойларда ҳам бемалол кўриши мумкинлиги” ҳақида айтиб ўтилди)))) Савол туғилади, хонанда мухлисларни “соғинган” бўлса, мухлислар ҳам уни “соғинишди”микан ўзи? Буни концерт ўтказиб билиш керак экан-да)))))

Орада эфир учун бўлмаган шахсий “концертлар муҳокамаси” ҳам бўлиб ўтди!

Томошабинлар реакциясию, баъзи хонандаларни ижод борасида менталитетни ҳисобга олмасликлари ҳам эътибордан четда қолмади!