FATTOHHON.COM

« Все новости

“УЛУҒИМСАН ВАТАНИМ”! ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ МУҲАММАД ЮСУФ ТАВАЛЛУДИГА БАҒИШЛАБ... 27.10.2014 20:08

 foto

Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ўз ижоди давомида инсонлар кўнглига Ватан меҳрини ўчмас сатрлар билан муҳрлаган. Бу йил юртимизда Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллиги бўйлаб кенг нишонланди. Мазкур тантаналарнинг мантиқий давоми сифатида, 27октябрь куни “Истиқлол” санъат саройида “Улуғимсан, Ватаним” номли концерт дастури бўлиб ўтди. Концертда асосан, Муҳаммад Юсуфнинг она Ватан ифтихори, ўзбекона самимият, одамийлик, эзгулик ифодаланган шеърлари асосида  қўшиқлар ижро қилинди. Бундай санъат намуналари, тингловчилар қалбида юртга меҳру муҳаббат, аждодларга юксак эҳтиром, хайрли анъаналарга чексиз садоқат туйғуларини уйғотиши шубҳасиз.

foto (8)

Мазкур концерт дастурида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков,

foto (7)

Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова,

foto (5)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Ғиёс Бойтоев,

foto (2)

Алишер Файз, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Малика Эгамбердиева, Шаҳноза Отабоева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Анвар Ғаниев, Тошпўлат Маткаримов, ҳамда хонандалар Рустам Ғойипов, Дилдора Ниёзова, Муқаддас Жўраева, Ёқуббек Қудратов, Умрзоқ Қувватов иштирок этиб, Муҳаммад Юсуф шеърлари асосидаги тароналарни тақдим этдилар.

 foto (10)

foto (6)

foto (9)

 

foto (1)

foto (3)