FATTOHHON.COM
« Все новости
Ҳозирда кўпчиликнинг диққати 2014 йилда бўлиб ўтажак “Эътироф” тақдимот маросимига қаратилганлиги сир эмас! “Эътироф” тақдимот маросими 2013 йилда илк бор ўтказилиб, жамоатчилик эътиборини қозонган эди.
“ЭЪТИРОФ-2013” МАРОСИМИ ҲАҚИДАГИ БАТАФСИЛ РЕПОРТАЖГА ЎТИШ! 2014 йилда эса, бу тақдимот маросими Ёшлар маданият ва санъат маркази томонидан ўтказилади! ЁШЛАР МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ МАРКАЗИ ҲАҚИДА: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 14 августдаги ““Ёшлар маданият ва санъат маркази” фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғридаги 232 сон қарорига асосан, Ёшлар маданият ва санъат маркази (рус тилида Центр культуры и искусства молодёжи) ташкил этилди. Мазкур Марказ томонидан ҳозирда юқори савиядаги “Эътироф” тақдимотини ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, мазкур Марказ режаларидан яна кўплаб юқори савиядаги лойиҳа ва тадбирлар ўрин олган. МАЗКУР МАРКАЗНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ: Ёшларни Ватанга муҳаббат, мустақиллик ғояларига садоқат ва фидойилик руҳида тарбиялаш, юрт равнақига дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлаш, уларни кенг қамровли бунёдкорлик ва яратувчанлик жараёнидаги иштирокини кенгайтиришда маданият ва санъатнинг ролини ошириш; Ёш ижодкорларнинг, айниқса чекка қишлоқ ва маҳаллалардаги иқтидорли ёшларнинг ноёб истеъдодини рўёбга чиқариш ва улар фаолиятини тизимли равишда кенг тарғиб этиш мақсадида, турли теле, радио, интернет лойиҳаларини ташкил этиш ва ўтказиш; Миллий ашула ва мусиқа мероси, замонавий миллий эстрада ва жаҳон санъати дурдоналари асосида ёшларда юксак бадиий дидни шакллантириш; Умидли ижодкор ва иқтидорли ёшларни излаб топиш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш; Ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик, миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялаш, маданият ва санъат борасида ёшларнинг интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида концерт, фестиваль кўрик-танлов ва турли маданий шоу-тамоша тадбирларини ўтказиш; Жаҳон халқлари миллий мусиқа ва қўшиқчилик санъатининг ноёб намуналарини кенг тарғиб қилиш; Маданият ва санъат соҳасида ўтказилаётган танлов, фестиваль ва турли лойиҳаларнинг ғолиблари ва ёрқин иштирокчиларининг кейинги фаолиятини самарали ташкил этиш, ҳамда улар учун ижодий майдон яратиш; Илмий-ижодий симпозиум ва конференциялар ҳамда маҳорат сабоқларини ташкил этиш ва ўтказиш. МАРКАЗНИНГ ЛОЙИҲАЛАРИ ҲАҚИДА: “Эътироф-2014” тақдирлаш маросими! 2014 йилнинг 22 декабрь куни “Истиқлол” санъат саройида Марказ томонидан ва Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда, қатор ташкилотлар ҳамкорлигида маданият, санъат, спорт, телевидение, радио каби соҳалар бўйича “Эътироф 2014” тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Ўтган йили “Эътироф-2013” мукофотига 23 нафар турли соҳалар вакиллари муносиб топилган бўлса, бу йил “Эътироф-2014” мукофоти билан 28 нафар кенг жамоатчилик томонидан эътироф этилаётган ижодкорлар, ўз соҳасида юқори натижаларга эришган спортчилар ва умидли ёшлар тақдирланиши кўзда тутилмоқда! Турли вазирлик, идора, ташкилот ва ижодий жамоалар қошида тузилган Кенгашларнинг тавсиясига кўра, ҳар бир номинация бўйича 5 нафар номзодларнинг тегишли ҳужжатлари Экспертлар кенгашига тақдим этилади. “Эътироф-2014” мукофоти 8 йўналишда тақдим этилади: Кино, театр, спорт, телевидение ва радио, тасвирий санъат ва амалий санъат, шоу бизнес, мусиқий ва вокал санъати, рақс санъати, ҳамда “Эътироф-хотира” йўналишларида! Марказ Ўзбекистонда илк бор ёшларбоп унутилмас концерт лойиҳаларини тайёрламоқда ва улардан яқин кунларда баҳраманд бўламиз.