FATTOHHON.COM
« Все новостиТеатр санъати, инсонни эзгуликка етаклайди. Инсон маънавиятини юксалтиришда, унинг ўрни беқиёс.
1961 йили Австриянинг Вена шаҳрида бўлиб ўтган IX конгрессида ЮНЕСКО ҳузуридаги Халқаро театр институти томонидан 27 март халқаро театр куни сифатида таъсис этилган эди. Ҳозирги кунда жаҳоннинг 100 дан зиёд мамлакатларида 27 март куни театр санъати ходимларининг касб байрами сифатида, кенг нишонланиб келинмоқда. Ўзбекистонда ҳам ҳар йили “Халқаро театр куни” куни ўзига хос нишонланади.
27 март куни ҳам, мамлакатимизнинг барча театрларида Халқаро театр кунига бағишланган ижодий кечалар, янги спектаклларнинг премьералари бўлиб ўтди.
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида Халқаро театр кунини нишонлаш мақсадида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан театр ходимлари таклиф этилиб, Ўзбекистон Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев томонидан
37 нафар узоқ йиллик сермаҳсул фаолияти, баркамол авлод маънавиятининг камол топишида ва ўзбек театр санъати ривожига қўшган самарали ҳиссаси ижодий ва жамоат ишларида ташаббускорлиги учун фидойилар, саҳна орти заҳматкашлари эътироф этилди, ҳамда улар Маданият вазирлигининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
ВИДЕОДА КЎРИШ!
Тақдирланиш маросимидан сўнг, маросимнинг бадиий қисмида Тошкент шаҳрида жойлашган театр жамоалари ўзларининг “Халқаро театр куни”га бағишланган саҳна кўринишларини намойиш қилдилар.
Шунингдек, халқимизнинг севимли санъаткорлари Театр ходимларини ўзларининг қўшиқлари билан самимий табриклашди.
ВИДЕОДА!
Жумладан, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков,
Ўзбекистон Халқ артисти Зулайҳо Бойхонова,
Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Абдурашид Йўлдошев,
Алишер Файз ўз қўшиқлари билан томошабинларни хушнуд этдилар.
Саида Вахобова
ТАҚДИРЛАНГАНЛАР РЎЙХАТИ:
1. Дўстбергенова Шинаргул Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри, 1980 йилдан буён чироқ ёритувчиси
2. Айтназарова Жанагул Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри, 1980 йилдан буён гримёр
3. Бегимов Аятберган Қорақалпоқ давлат қўғирчок театри, 1991 йилдан буён саҳна ишчиси
4. Султонов Ядгарбек Андижон вилояти мусиқали драма театри, 1993 йилдан буён ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи
5. Мавлонов Ҳаётбек Андижон вилояти ёшлар театри, 2003 йилдан буён реквизитор
6. Мамажонов Неъматжон Андижон вилояти қўғирчоқ театри, 1979 йилдан буён дурадгор
7. Шарипов Носир Бухоро вилояти мусиқали драма театри, 1999 йилдан буён саҳна ишчиси
8. Қосимов Карим Бухоро вилояти қўғирчоқ театри, 1986 йилдан буён чироқ ёритувчиси
9. Маҳмудов Дилшод Жиззах вилояти мусиқали драма театри, 1992 йилдан буён саҳна машинисти
10. Маҳмудова Зулхумор Жиззах вилояти қўғирчоқ театри, 1983 йилдан буён 2-тоифали драма артисти
11. Саидов Амирбек Наманган вилояти мусикали драма театри, Саҳна ишчиси,
1984 йилдан буён
12. Ибрагимов Шавкат Самарқанд вилояти мусиқали драма театри, 2008 йилдан буён овоз режиссёри
13. Шахмурадиан Гарик Самарқанд вилояти рус драма театри, 2007 йилдан буён саҳна машинисти
14. Бабалиев Абдурасул Cамарқанд вилояти қўғирчоқ театри, 1988 йилдан буён директор ўринбосари, актёр
15. Сомова Алфия Каттақўрғон шаҳар драма театри, 1998 йилдан буён либосчи
16. Ниёзова Нодира Сирдарё вилояти мусиқали драма театри, 1995 йилдан буён тикувчи
17. Равшанов Мансур Сурхондарё вилоят мусиқали драма театри, 1961 йилдан буён Бош режиссёр
18. Махматалиев Абдуғаппор Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри, 2007 йилдан буён директор ўринбосари
19. Валиева Комилахон Фарғона вилояти мусикали драма театри, 1981 йилдан буён олий тоифали драма артисти
20. Камалова Надежда Фарғона вилояти рус драма театри, 1993 йилдан буён бутафор
21. Султонов Таваккал Фарғона вилояти қўғирчоқ театри, 2007 йилдан буён 1-тоифали драма артисти
22. Мамажонов Зокир Қўқон шаҳар мусиқали драма театри, 1977 йилдан буён олий тоифали драма артисти
23. Остонова Ҳаловат Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри, 1975 йилдан буён олий тоифали актриса
24. Саидолимов Илхом Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театри, 2001 йилдан буён саҳна машинисти
25. Атоева Зулфия Хоразм вилояти мусиқали драма театри, 1979 йилдан буён 1 -тоифали драма актёри
26. Рахимова Нуқулжон Хоразм вилояти қўғирчоқ театри, 1995 йилдан буён 2-тоифали драма артисти
Тошкент шаҳридаги театрлар:
27. Юнусова Сайёра Ўзбек миллий академик драма театри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
28. Пиржонов Турсунбой Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри, 1973 йилдан буён солист-вокалист
29. Худойбердиев Мухаммадолим Алишер Навоий номидаги академик драма театри, 1978 йилдан буён оркестр артисти
30. Чапленко Галина Ўзбекистон давлат қўғирчоқ театри, 1998 йил буён безакчи рассом
31. Деҳқонова Гулсара Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрининг, 1995 йилдан буён труппа бошлиғи
32. Каримова Нафиса Ўзбекистон давлат драма театри, 1993 йилдан буён тикувчи
33. Эргашева Орифа Ўзбекистон давлат сатира театри, 1999 йилдан буён либосчи
34. Марина Стороженко Ўзбекистон давлат ёшлар театри, либосчи
35. Овченникова Ольга Ўзбекистон давлат рус академик драма театри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 1997 йилдан буён саҳна устаси
36. Коваль Любов Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри, 1994 йилдан буён олий тоифали хор артисти
37. Мамашарипов Хусан “Дийдор” актёрлик ва режиссёрлик маҳорати театр студияси 2012 йилдан буён труппа бошлиғи