FATTOHHON.COM

« Все новости

БАДИИЙ КЕНГАШНИНГ МАҚСАДИ... “ИБРАТ” БЎЛАЁТГАН КЛИПЛАР! ТАВСИЯГА АМАЛГА ҚИЛМАЁТГАНЛАР! 31.03.2018 21:25

 

photo (1)

Куни кеча «Ўзбекконцерт» Давлат Муассасаси қошидаги Қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

photo (2)

photo (23)

photo (3)

Мазкур Бадиий Кенгашнинг аввалги йиғилишлари ҳақида сайтимизда маълумот берган эдик. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!

photo (25)

photo (9)

Клипларни албатта, ўз касбининг профессионали бўлган Бадиий Кенгаш аъзолари таҳлил қилишди. Улар ҳақидаги МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!

photo (28)

Таҳлиллар давомида албатта, биринчи навбатда сўзга, яъни қўшиқ матнига катта эътибор қаратилиб, сўнг клипдаги ҳолатлар “оммавий маданият” унсурлари эмаслигига алоҳида эътибор берилди.

photo (26)

photo (5)

Навбатдаги Йиғилиш давомида Бадиий Кенгаш томонидан кўриб чиқилган клиплар:

photo (13)

 “Аврама” -“Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигора ижросидаги қўшиқ ва унга суратга олинган клип. Қўшиқ матни борасида танқидий фикрлар бўлиб, сўзларини тўғрилаш, профессионал шоирлар билан ҳамкорлик қилиш тавсия қилинди. Қўшиқ мусиқасида ўзбеконалик йўқлиги ҳақида ҳам айтиб ўтилди. Клипдаги хорижга тақлид ҳисобланган ва клипга мазмунан мос бўлмаган кадрлар олиб ташланиб, тўғриланиши тавсия этилди. Тавсиялар амалга оширилгач, рухсат берилиши маълум қилинди.

 “Санамга бердим” – Дилафрўз Ҳайитметова томонидан ижро қилинган қўшиқ, бир фильмга саундтрек қилиниб, фильмдан кадрлар қўйилган. Диалоглар камайтирилиб, мазмунан фильм кадрлари қўшиққа мос бўлмаганлиги учун, айрим кадрларни олиб ташлаш, шунингдек, клипда хонанданинг трекдаги қиёфасига салбий эмас, ижобий характер берилиши кераклиги айтилиб, трекни бошқа имижда қайта суратга олиш тавсия этилди. Қўшиқ мусиқаси устида қайта ишланса, мақсадга мувофиқ бўлиши айтиб ўтилди. Шунингдек, қўшиқ сўзларига келганда

“Ўзингдек бевафо санамга бердим,

Қошлари қаламга бердим”

сатрлари ҳақида тўхталиниб, аввалига салбий, кейин ижобий таъриф берилаётганлиги айтилиб, мазмун жиҳатдан тўғри келиши учун, шу сатрлар устида ишлаш тавсия этилди.

“Мактаб” – “Осиё” гуруҳи ижросидаги қўшиқ ва клип. Клипга ва қўшиқнинг ўзига ҳам кескин эътироз билдирилди. Клипда менталитетимизга хос бўлмаган кадрлар мавжудлиги, қўшиқ сўзлари саёзлиги таъкидланди. Хонандаги келгусида профессионал шоирлар билан ишлаш кераклиги тавсия қилинди! Клипдаги диалоглар олиб ташланиши зарурлиги тушунтириб, тавсия қилинди. Шунингдек, қўшиқ сўзларига тўхталиниб, қўшиқда шеър иккига ажралиб, ярми мактаб ҳақида, ярми эса, мактабдаги ҳолатга бағишланганлиги айтилди.

Қўшиқнинг

“куз, куз, кўз тегмасин,

..... уй кетамиз...”

Сатрларига тўхталиб, маъно ва мазмун жиҳатдан хатолар мавжудлиги, бадиий савия етишмаганлиги айтиб ўтилди.

Қўшиқ матнини профессионал шоир билан ишлаб, тўғрилаш тавсия этилди!

“Ўзбек аёли” –хонанда Гули Асалхўжаева томонидан куйланган қўшиқ ва унга суратга олинган видеоклип. Қўшиқ матнига эътироз билдирилмаган ҳолда, биргина “муҳтарам” сўзи ўрнига бошқа сўз қўйиш тавсия этилди. Бунинг сабаби, матнда “муҳтарам” сўзи аёлга нисбатан қўлланилган. Ваҳоланки, бу сўз аёлга нисбатан қўлланилганда “муҳтарама” бўлиши керак. “Муҳтарама” дейилса, қофия тўғри келмаганлиги учун ҳам, бошқа мос сўз қўйиш кераклиги тавсия қилинди. Шунингдек, клипга ўзбек аёлига хос бўлган миллий ҳолат акс этган кадр қўшиш тавсия қилинди. Тавсиялар амалга оширилгач, рухсат берилиши маълум қилинди.

photo (18)

“Алам”-хонанда Далер Файзуллаев томонидан ижро қилинган қўшиқ ва клип. Қўшиқ сўзида мақсад, тингловчига айтар сўз йўқдек. Масалан, “Надоматларим бекор” дея куйланмоқда, ваҳоланки клипни кўрилса, мазмунан надоматлар бекор эмас. Қўшиқ сўзлари устида профессионал шоир билан қайта ишлаш тавсия этилди! Қўшиқ мусиқаси турк услубига яқин. Клипда эса, “Алам” ҳақида куйланаётган бўлса ҳам, қўшиқ шўх бўлиб, севгилиси алдаб кетган бўлса ҳам, хонанда шўхчан ҳаракатлар билан куйлаётганлиги, аммо баъзида дардни чиқариш учун рақс тушиш ҳолати ҳаётда мавжудлиги учун, бу ҳолат истисно қилиниши мумкинлиги айтиб ўтилди.

«Овворалар»-хонанда Сардор Орзиев томонидан ижро қилинган қўшиқ ва унга суратга олинган клип. Хонандага Халид тахаллуси ўрнига Сардор Орзу тахаллуси тавсия этилди. Халид эмас, ўзбек тилида Холид исми борлиги айтиб ўтилди. Қўшиқ матнидаги масалан, “Ёлвора яна келма” дейилиши ноўринлиги, “Ёлвориб яна келма” мазмунида бўлиши кераклиги тушунтирилди. Бўғин ажратиш, ижро маҳоратини ошириш тавсия этилди. Қўшиқ сўзлари ўзгартирилганлиги ҳисобга олиниб, 3 марта Бадиий кенгашга кирган бу қўшиқ ва клипга, ёш хонандани қўллаб-қувватлаш мақсадида чекланган ҳолатда, шартли равишда рухсат берилди.

“Синглим” – хонанда Фаррух Ҳамроев ижро қилган қўшиқ ва унга суратга олинган клип. Қўшиқ сўзлари устида ишлаш тавсия қилинди! Қўшиқ матнидаги “гўзал синглим” ўрнига “мунис синглим”, “елкасида иффат” ўрнига, “юрагида иффат” сўзлари тавсия қилинди. Қўшиқ матнидаги “оғир меҳнат” сўзлари ҳам ноўрин эканлиги, чунки қиз оғир меҳнат кўрмаганлиги таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, клипдаги айрим ноўрин кадрлар ҳам олиб ташланиши тавсия этилди. Тавсиялар амалга оширилгач, рухсат берилиши маълум қилинди.

photo (20)

photo (19)

Бадиий кенгаш давомида хонандаларга ҳар гал қўшиқ матнидаги сўзга эътибор муҳимлиги, ҳамда мусиқада ўзбек оҳанглари бўлиши кераклиги таъкидлаб келинмоқда. Чунки, сўзга эътибор бўлсагина тингловчига айтар сўзи, мазмуни бўлган қўшиқлар яратилади. Мусиқада ўзбек оҳанги бўлсагина уни ўзбек хонандаси куйлаётганлигини ҳис этиш мумкин.

photo (17)

Айни вақтда ўзбек шоу бизнеси янада ривожланиб бормоқда. Аммо, ҳақиқий санъат асарлари билан бирга мазмунсиз, енгил-елпи қўшиқлару, савиясиз клиплар ҳам кўпайиб бормоқда. “Оқлаш” эса, бир хил: “Бундай қўшиқлар ёшларга ёқади, ёшларнинг талабига кўра ишладик ва ҳоказо”! Ваҳоланки, мазмунсиз, маъносиз, савиясиз қўшиқлар ва клиплар, бугунги кун ёшларига ҳам керак эмас, аслида! Бу енгил-елпи қўшиқ яратишдан тинмаётган “ижодкорлар”нинг ўзини овутиши холос!

Айрим қўшиқларни тинглаб, ўз-ўзидан саволлар туғилади: Нима учун қўшиқда жумлалар мутлақо боғланмаган? Баъзида ҳаттоки қофия ҳам тўғри келмаган? Ёки жумла бошидаги сўз билан охиридаги сўзлар бир-бирига мутлақо мазмунан мос келмаган, фақат қофия тўғри келган холос... Баъзи қўшиқлар матнида эса мазмун, маъно деган нарсанинг ўзи йўқ! Айрим қўшиқларда сўзлар нотўғри талаффуз қилиниши-ку, табиий ҳолга айланиб бўлгандек. Ҳозирги кунда айрим ижодкорлар томонидан қўшиқ  сўзини ҳам, мусиқасини ҳам ўзи ёзиш урфга кирганлиги учун ҳам, енгил-елпи сўзлардан “қофия мос келяпти” деб ёзиб юборавериш ҳам, одат тарзига айланиб қолгандек. Профессионал шоирлар билан ишлаш камайиб кетган!

Клипларга келсак, айрим клипларда ётоқхона тасвирлари керак бўлса-бўлмаса киритилган, қоматни жуда ҳам билдириб юборган тор либосларни-ку, гапирмаса ҳам бўлади. Либос ёпиқ бўлса бўлди, қабилида иш тутилган. Айрим “ижодкор”ларнинг фикрича, клипида “чиройли қизлар чиқса бўлди”, томошабин қабул қилаверар экан. Шунинг учун ҳам, клипга ташқи кўриниш ва клипга мазмуни жиҳатдан мос бўлмаса ҳам “чиройли қиз бўлса бўлди” қабилида ҳаттоки, миллий қўшиқ бўлса ҳам, ташқи қиёфаси европача кўринишдаги қизларни ҳам “замонавий” деб, киритиш урфга айланиб қолгандек.

Клиплар сюжетига қаралса, севги ҳақида йигит қолиб, қизнинг биринчи гапириши, қизларнинг ортиқча дадиллигидан тортиб, шарқона менталитетга тўғри келмайдиган ҳаракатларгача мужассам. Энг салбий жиҳати эса, булардан ёшларнинг ибрат олишидир! Клипларда қизлар шундай кийиняпти, деб қизларнинг жуда тор, ментатилитетимизга мос келмайдиган либосларни кийишлари, шундан урф бўлаётганлиги ҳам сир эмас. Бунинг устига “бир-бирини кўриб ранг олади” деганларидек, клиплардаги қизларнинг “ортиқча дадилликлари”, шарқона менталитетга хос бўлмаган ҳаракатларидан, ёш қизлар “ибрат” олиб, клиплардаги ҳаракатларни такрорламасликларига ким кафолат беради?

photo (12)

Афсуски, айрим клиплар Бадиий кенгаш томонидан “тўғрилаш” тавсия қилинган бўлса ҳам, тўғриланмай қандоқ бўлса шундоқ ҳолида, айрим телеканал ва интернет орқали намойиш қилинишда давом этмоқда! Масалан, “Манго” гуруҳининг Лицензияси йўқ бўла туриб, “Мактуба” қўшиғига суратга олинган клипи (Бадиий Кенгашда танқидга учраган, намойиш этиш учун рухсат берилмаган! МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!) “Zo’r ТV” орқали премьера қилинган. “Ўзбекконцерт” ДМ томонидан “Манго” гуруҳининг Лицензияси йўқлиги маълум қилинди!

«Ўзбекконцерт» Давлат Муассасаси қошидаги Қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий Кенгаши  эса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан 2017 йил 3 август куни Ўзбекистон ижодкор зиёлилари билан бўлиб ўтган учрашувда белгилаб берилган муҳим вазифалардан келиб чиққан ҳолда, фаолият олиб бормоқда.

Мазкур Бадиий кенгашнинг мақсади, ижодкорларга қаршилик қилиш эмас! Бадиий кенгаш Миллий Эстрадада мазмунсиз, саёз енгил-елпи қўшиқлар ва клиплар кўпайишининг олдини олиш, ижодкорларга тўғри йўл кўрсатиш тарафдори! Бадиий Кенгаш орқали ижодкорларга таъқиқ қўйилаётганлиги ҳам йўқ, уларга қўшиқ ва клипларини мазмун ва савия жиҳатидан тўғрилаш учун тавсиялар берилмоқда. Аммо, бу тавсияларга риоя қилиниб тўғрилаш ўрнига, афсуски бу тавсияларни нотўғри тушунгандек, амалга оширилаётган айрим ўзбошимчалик ҳолатлари ҳам кузатилмоқда.

Биз кимнинг авлодларимиз? Енгил-елпи “ижод” намуналари яратаётганлар ҳеч шу саволни ўзларига бериб кўришганмикан? Ғазал мулкининг султони Алишер Навоий, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур... Лутфий, Умар Хайём, Машраб, Ҳувайдо, Муқимий... санаб саноғига етиб бўлмайдиган, номлари асрлар бўйи жаранглаб келаётган улуғ зотларнинг авлодларига саёз “асар” яратиш ярашадими? Наҳотки, улар ҳеч бўлмаса, Абдулла Ориповдан бир сатр ўқимаган бўлса, ёки узоққа бориб ўтирмайлик, Иқбол Мирзо, Сирожиддин Саййид китобларини бир бор варақламаган бўлсалар?

photo (11)

photo (10)

Эстрада санъатини ривожлантиришга, халқимиз маънавияти, бетакрор маданиятини ёритувчи юксак савияли асарлар яратишга фақатгина Бадиий кенгаш ёки хонандалар эмас, балки ҳамма бирдек масъул! Чунки, ёшларни теран тафаккур, юксак маънавият соҳиби этиб тарбиялашда, санъатнинг ҳам ўрни жуда катта. Ёшларга бугунги кунда енгил-елпи, саёз, бугун эшитиб, эртага унутиладиган қўшиқлар эмас, ҳақиқий ўлмас санъат асарлари керак! Бунинг учун нафақат Бадиий кенгаш, “Ўзбекконцерт” ДМ, балки, ҳамма ижодкорлар ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишлари зарур.  

Саида Вахобова

photo (27)

photo (24)

photo (22)

photo (21)

photo (16)

photo (8)

photo (7)

photo (6)

photo (15)