FATTOHHON.COM
« Все новости28 октябрь куни “Дунё” ресторанида Анварбек ва Дилдорахоннинг (“Наво” телеканали журналисти) бахт тўйи бўлиб ўтди.
Тўй чиройли ва файзли ўтди.
“Хўжа” гуруҳи солисти Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Иззатилла Иброҳимов,
“Элдидо” гуруҳи,
Ойбек ва Нигора ҳамда бошқа кўплаб хонандалар ўз қўшиқлари билан меҳмонларни хушнуд этдилар.
Анъанага айланиб қолган келинсалом,
торт кесиш ва келинчакнинг гул отиш маросимларигача амалга оширилди.
Келинчакнинг гулдастасини ёш актриса Фарангиз Режаметова илиб олди.
Келин ва куёвнинг оналари ҳам ёшларга ўз самимий тилакларини билдирдилар.
Биз ҳам Анварбек ва Дилдорахоннинг бахт тўйи билан чин дилдан табриклаймиз!
Келин ва куёвга бахт-саодат, узоқ умр, биргаликда қўша қариб, шириндан-шакар фарзандларнинг ота-оналари бўлишларини, дунёдаги энг бахтли оилалардан бўлишларини тилаймиз!
Янги ҳаётга қўйилган қадамларингиз қутлуғ бўлсин!