FATTOHHON.COM
« Все новостиХонанда Шахзод Муродовнинг “Ўшасан” қўшиғига суратга олинаётган катта масштабли клип ҳақида сайтимизда хабар қилгандик. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!
Эндиликда мазкур клип тайёр бўлди! Клип мини-фильм тарзида суратга олинган бўлиб, унда ўрта асрларда кечган воқеа таъсирли ҳолатлар орқали кўрсатиб берилади.
Клипда бош ролни ҳам, Шахзод Муродовнинг ўзи ижро қилган бўлиб, у ўзининг актёрлик маҳоратини ҳам кўрсатиб бера олган!
Клип давомида у эмоционал лавҳаларни ишонарли ижро қилган!
Шахзод Муродов клипда ўрта асрларда ижод қилган ёзувчи-драматург образида намоён бўлади.
Ўз кўнгил кечинмаларидан иборат асарни қоғозга туширар экан, бош қаҳрамон ўша муҳаббат қиссасини хаёлан яна бир бор яшаб ўтади!
Муҳаббат қиссаси қандай якун топади?
Буни албатта, клипни кўриб билиш мумкин!
Соғинчлар шаҳрида, армонлар бағрида,
Қанча йил висолинг, қилгандим орзу...
Энди ёнгинангда, тўрт қадам нарида,
Турибман сўз учун топмайин мавзу...
Ёр ҳамон, бегумон, ўша-ўшасан,
Битмаган бу дардимга, дардни қўшасан...
Армонлар гирдоби, айрилиқнинг офтоби,
Рангимда ишқ азобисан, ўша-ўшасан...
Кечир мани жоним, дилдаги армоним,
Нетай қалбимдасан, мангу қолгансан...
ҚОЛАВЕРСА, БУГУН ХОНАНДА ШАХЗОД МУРОДОВНИНГ ТАВАЛЛУД КУНИ ВА УНИ САЙТИМИЗ НОМИДАН ТАБРИКЛАЙМИЗ!
ИЖОДДА ВА ҲАЁТДА, КЎПЛАБ МУВАФФАҚИЯТ ВА ЮТУҚЛАРГА ЭРИШИШИГА ТИЛАКДОШМИЗ!
КЛИПНИ КЎРИШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!
1)
2)