FATTOHHON.COM

« Все новости

АМИР ТЕМУР ТАВАЛЛУДИНИНГ 682 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ХИЁБОНДА... 10.04.2018 04:25

 

7e2a0c224d748c1f3db286c291b28816

Амир Темур ибн Амир Тарағай 1336 йил 9 апрелда Кеш (Шаҳрисабз) шаҳрининг Хўжа Илғор қишлоғида барлос уруғига мансуб бек амир Муҳаммад Тарағай хонадонида дунёга келган. Амир Темурнинг отаси баҳодир жангчи бўлишига қарамай, илм аҳлига ҳомий ва иштиёқманд киши бўлган. Соҳибқирон ёрқин хислатларга эга, хотираси ўткир, шижоатли ва қатъиятли, бир сўзли, зўр руҳий қудрат эгаси, салобатли инсон сифатида таърифланади. Амир Темурда ташкилотчилик ва ҳарбий истеъдоди кучли, ёшлигиданок буюк саркарда бўлишига интилганлиги боис, ўз тенгдошлари орасида ажралиб турган. Амир Темур 26 ёшида ўнг қўли ва оёғидан жароҳат олган бўлиб, узун бўйли, ўнг оёғи оқсоқланганлигига қарамай моҳир чавандоз эди. 1404 йилнинг 27 ноябрида Амир Темур 200 минг бошли саркардалари билан Хитойга юриш қилади ва йўлда хасталаниб, вафот этади. Саркарданинг жасади Самарқандга олиб келинган ва "Гўри Амир" мақбарасига дафн этилган. Мақбара жаҳонга машҳур ва ўрта Осиёда меъморчилигининг ноёблиги билан эътироф этилади.

DSC_0932

Маданит вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, жорий йилнинг 9 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва  унинг тизимидаги ташкилот раҳбарлари ҳамда, санъат аҳли Тошкент шаҳрининг марказида жойлашган Амир Темур хиёбонидаги ҳайкал пойига гулчамбарлар кўйилди. Пойтахтдаги барча ташкилотлар буюк саркардани хотирлаб, хиёбонни гулларга буркашди.

DSC_0953

DSC_0957

DSC_0975(1)