FATTOHHON.COM
« Все новости«Истиқлол» санъат саройида Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Маънавият ва маърифат Маркази томонидан 9 апрель куни Буюк соҳибқирон, давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 682 йиллигига бағишлаб “Баҳор наволари” деб номланган гала концерт бўлиб ўтди.
Концертда Устоз санъаткор, Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Ортиқ Отажонов,
Устоз санъаткор ва созанда “Сарбон” гуруҳи Фарҳод Саидов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Оғабек Собиров, “Ниҳол” ва “Эътироф” мукофоти совриндори Малика Эгамбердиева, “Эътироф” мукофоти совриндори Роҳила Рўзимова,
хонандалар Алишер Рўзметов,
Баҳром Назаров,
Зоҳиршоҳ Жўраев,
Бекмурод Жўраев, Дилмурод Отажонов,
Наргиза Азимова, Ҳожиакбар Ҳайдаров, Дилдора Ниёзова,
Ҳожиакбар, Фарҳод ва Ширин, Жасмина,
сўз устаси Аваз Охун,
ҳамда “Тошкент зеболари” рақс ансамбли раққосалари иштирок этишди.
Концертни Анвар Тожибоев олиб борди.
Концерт кўтарин руҳда ўтди. Айниқса, Зоҳиршоҳ Жўраев билан селфига тушиш учун саҳна олди томошабинларга тўлиб кетди.
Устоз санъаткор Ортиқ Отажоновнинг хоразмча қўшиқлари вақтида, Баҳром Назаров ва бошқа хонандалар куйлаганида ҳам, томошабинлар севимли хонандалари билан суратга тушиб, шўх куй-қўшиқларга берилиб рақсга тушишди.
Концерт ташкилотчиси Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Маънавият ва маърифат Маркази бошлиғи Маъруфжон Гадоев.
Концерт продюсери Саидкарим Кабиров.
Концерт режиссёри Зокиржон Қаюмов.
Концерт ташкилотчиси Маъруфжон Гадоев: - Бу концертимизни Раҳбарият билан маслаҳатлашган ҳолда 2-3 ой аввал режалаштирган эдик. “Наврўз” байрами кунлари ходимларимиз ҳаммалари хизматда бўлишади, шунинг учун ҳам, байрамдан сўнг, ходимларимизнинг маданий ҳордиқ олишлари учун ҳам бу концертни ташкил қилдик. Концерт номини бежиз “Баҳор наволари” деб номламадик. Сабаби, баҳор янгиланиш, яшариш, гўзаллик рамзи, ғайрат ва шижоат билан ишларни бошлаш вақти, баҳорда нафақат табиатда, балки инсонларнинг кўнгилларида ҳам, ўзгача шукуҳ, хушкайфият, наво бўлади. Қолаверса, баҳорда бошқа фасллардан кўра, байрамлар ҳам кўпроқ. Шундан келиб чиқиб, концертни “Баҳор наволари” деб атадик. Бундан ташқари, 9 апрель қўшалоқ байрам бўлди, чунки буюк Соҳибқирон, Давлат арбоби Амир Темурнинг таваллуд кунига тўғри келганидан жуда ҳам хурсандмиз. Концертни ташкил этишдаги амалий ёрдам учун Раҳбариятга миннатдорчилик билдирамиз.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Оғабек Собиров: - Жуда ҳам чиройли, файзли концерт бўлди, десак муболаға бўлмайди. Айни бир баҳор айёмида баҳор байрамига, ҳамда буюк Соҳибқирон Амир Темур таваллуд куни муносабати билан ўтказилган концерт томошабинларни хушнуд этди. Юртимиз ҳамиша тинч бўлсин, халқимизни, мухлисларимизнинг кайфияти ҳамиша бугунгидан ҳам юқори аъло даражада бўлаверсин! Қолаверса, бундай кўтаринки руҳдаги концертлар халқимизга тез-тез тақдим этилиб, ижодкорлар ўзларининг янги ижод намуналари билан халқимизни хушнуд этаверишсин!
Тинч, фаровон юртга шундай гўзал концертлар, куй-қўшиқлар, шодиёна кунлар ярашади! Тинчлигимизни қўриқлаётган, Ватан тинчи учун ҳамиша сафарбар бўлган фидоий касб эгалари ҳамиша соғ-омон бўлишсин!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
КОНЦЕРТДАН ВИДЕОЛАР YOUTUBE.COM даги РАСМИЙ FATTOHHON.COM КАНАЛИДА!