FATTOHHON.COM
« Все новости
23 май куни "Алишер Навоий" номли киносаройда "Муғомбир куёвлар" фильмининг премьераси бўлиб ўтди.
Фильм режиссёри Бурхон Шаропов
Бош ролларда: Саида Раметова, Клара Жамилова, Ҳосият Ҳусанова, Ёрқиной Ғозиева ва бошқалар...
Саҳнада актёрлар таништирилуви узоқ давом этди ва барча ижодкорлар, режиссёр томонидан батафсил таништириб ўтилди.
Бир ёш хонанда томонидан фильм саундтреки куйланди.
Сўнг, фильм намойиши бошланди.
Фильмда асосан, меҳнатга урғу берилган.
Актриса Саида Раметова ўз ролини ҳар доимгидек эмоционал характер билан ижро қилган ва томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди.
Шунча муддат танаффусдан сўнг, фильмда Клара Жалилова ҳам роль ижро этган. Актриса саҳнага чиқмай томошабинлар қаторида бўлди, лекин олқишлар билан қўллаб-қувватланди.
Афсуски, фильм воқеаларининг 20 дақиқасидан сўнг, кутилмаганда чиқиб қолган зарур иш туфайли зални тарк этдик. Биринчи марта фильмни охиригача кўра олмаслигимиз!
Фильм 24 майдан катта экранларда намойиш қилинмоқда!
Ҳар бир фильм тақдирини томошабинлар ҳал қиладилар.
Келгусида ҳар бир томошабин ўз қимматли вақтидан бир ярим соатини, кинотеатрда ўтказишига ачинмайдиган фильмлар яралишига тилакдошмиз!
Фотолар учун “Delux media” студияси Қиличбек Жумабоевга миннатдорчилик билдирамиз.
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова