FATTOHHON.COM
« Все новости
Нилуфар Усмонова 25 май куни ўзининг навбатдаги янги қўшиғи “Ниқоб”га клип суратга олдирди. Клипнинг суратга олиш ишлари бир неча объектларда бўлиб ўтди. Улардан бири “Grand Cinema” ёнида бўлган суратга олиш ишларига гувоҳ бўлдик.
Романтик ҳолат, ўриндиқда китоб ўқиётган қиз. Бу ҳолатнинг ўзиёқ эътиборни тортади. Негаки, китоб ўқиётган инсонларни ҳозирги кунда кам учратамиз.
Нилуфар Усмонова: - “Ниқоб” қўшиғимнинг мусиқа ва аранжеровкаси Жасур Абдураҳмоновга, сўзлари Якзонга тегишли. Шўх тарона бўлганлиги учун ҳам, сюжетли клип оляпмиз. Клипда 5 хил имиджда чиқаман. Сюжетига кўра, ҳаётий романтик клип. Менинг имиджим устида Артём Дробыш ишлади.
Чиндан ҳам Нилуфар Усмонова бутунлай ўзгача қиёфада роль ижро қилмоқда!
Нилуфар Усмонова доим янгиликка интилувчанлиги билан ажралиб туради ва клипларда имиджини ўзгартириш бобида ҳам, унга етадигани кам, назаримизда. Яқиндагина “Божалар” гуруҳининг “Нилуфар” клипида мактаб формаси кийган эди, эндиликда эса назокатли ва зиёли қиз ролида!
Ёдгор Носиров клип режиссёри: - Клип сценарийсини Жамшид Ҳожиниёзов ёзган!
Клипнинг ўзи асосан, О’Генрининг “Пока ждёт автомобиль” асаридан олинган. Асарни бироз ремекс қилдик. Клип сюжет йўналишида суратга олинмоқда. Охирги марта Нилуфар Усмоновага “Қарай оласанми?” қўшиғига сюжетли клип суратга олган эдик.
Ўйлайманки, бу “Ниқоб” клипи ҳам ўз мухлисларини топади ва клипда Нилуфар Усмонованинг бутунлай ўзгача кўринишларда ҳамда, актёрлик маҳоратини кўриш мумкин. Клипдаги қаҳрамон қиз ролини Нилуфар Усмонованинг ўзи ижро этди. Шунингдек, клипда актёр Мирза Азизов ҳам,
“Усмонзода” гуруҳи аъзоси Манучеҳр Қаландарзода ҳам роль ижро қилишди.
Клип тез кунларда тайёр бўлиши кутилмоқда.
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова