FATTOHHON.COM

« Все новости

“БОЖАЛАР” ЖАҲОНГИР ПОЗИЛЖОНОВ КОНЦЕРТИ, ҚОРА ТАНЛИ МЕҲМОНЛАР... 25.05.2013 17:42

 foto(12)_41.jpg

“Божалар” Жаҳонгир Позилжонов ўзининг навбатдаги янги “Чўгирмам бор” деб номланган концерт дастурини 25 май куни томошабинлар эътиборига ҳавола этди!

foto(9)_50.jpg

Концерт бошланиши олдидан, саҳна орти гавжум. Барча ўз иши билан банд.

Жаҳонгир Позилжоновнинг яқин дўсти актёр ва режиссёр Жавлон Шодмоновнинг маълум қилишича, бу концертда ҳамма режиссёр, яъни аҳиллик билан мазкур концертни ташкил этишган. Концерт учун, барча бирдек аҳиллик билан жон куйдирмоқда.

foto(11)_41.jpg

Ниҳоят, ҳаммаси тайёр бўлиб, саҳнага чиқиш онлари ҳам етиб келди ва Жаҳонгир Позилжонов дўстларининг самимий тилакларидан сўнг, саҳнага йўл олди!

 foto(13)_39.jpg

Концерт декорацияси катта монитор ва безаклардан ташкил топган бўлиб, лазер нури ёрдамида турли гуллар, тасвирлар тушириб турилди. Порлаётган чироқлар янада  кайфиятни кўтарди.

foto(16)_35.jpg

Концерт 3 блокдан иборат бўлди ва ҳар бир блокда, янги, ҳамда севимли қўшиқлар янгради. Жумладан, 1 блок: “Анҳор”, “Лафзинг йўқ”, “Мани ёрим”, “Бораман”, “Айтолмадим”, “Водолаз”, “Саҳар”, “Олавер” Зиёда билан дуэт;

foto(21)_25.jpg

2 блок: “Хоразм”, “Банг-банг”, “Попурри (сокин)”, “Баҳори ёзда”, “Гулнора”, “Попурри”;

foto(40)_10.jpg

3 блок: “Адо бўлди”, “Андижон”, “Нега сезмайсан”, Тегаман” Нилуфар Усмонова билан дуэт, “Нилуфар”.

foto(17)_32.jpg

Ҳар бир қўшиқ вақтида катта мониторда мазкур қўшиққа ишланган клип ёки, қўшиққа мос тасвирлар бериб борилди. Деярли ҳар бир қўшиққа мос рақслар ва саҳна кўринишлари саҳналаштирилган. Грузинчадан тортиб миллий рақсларгача, орада, баъзи қўшиқларда янги “ҚВЗ” жамоаси ҳам, турли саҳна кўринишлари билан чиқишди.

foto_bojalar(39).jpg

“Нега сезмайсан” қўшиғи вақтида қора танли меҳмонлар ҳам саҳнага чиқиб, рақс ҳам тушишди, қўллаб-қувватлаб, ўзбек тилида салом ҳам беришди ва қўшиққа баъзи қўшимчалар ҳам айтишди.

foto(15)_36.jpg

Жаҳонгир Позилжонов 3 блокда 3 хил кўринишда чиқди, биринчисида кўк костюм, оқ шим ва оқ кўйлак, гастук билан,

foto(22)_24.jpg foto(23)_22.jpg

иккинчи блокда сариқ гулли кўйлак, коралловый шим,

foto(39)_11.jpg foto(34)_16.jpg

учинчи блокда қора костюм, жинси шим.

 

Блоклар оралиғида, биринчи ва иккинчи блок оралиғидаги танаффусда янги “ҚВЗ”нинг номери томошабинларга хушкайфият бағишлаган бўлса,

foto(33)_17.jpg

 

foto(32)_16.jpg

иккинчи ва учинчи блок оралиғидаги танаффусда эса, собиқ “ҚВЗ”, янги “Миллион” жамоасининг чиқиши бўлиб ўтди!

foto_bojalar(6).jpg

Жаҳонгир Позилжонов бошқа концертлардан фарқли равишда, созандалар гуруҳларини концерт бошида таништириб ўтди.

foto(28)_18.jpg

Концертдаги дуэтлар: Раҳматли Мўмин Ориповнинг ўғли Билолхўжа билан,

foto(18)_30.jpg

хонанда Зиёда ҳамда

foto(37)_11.jpg

хонанда Нилуфар Усмонова билан!

“Божалар” Жаҳонгир Позилжонов ва Нилуфар Усмонова аввал Руслан Шарипов ва Юлдуз Усмонова биргаликда куйлаган “Сурхондарё гўзали” (“Тегаман дедим тегаман”) дуэтини ижро қилишди! Айтиш мумкин, мазкур қўшиққа қайта янги ҳаёт бахш этишди!

foto(29)_18.jpg foto(30)_18.jpg

Концертда Билолхўжанинг ўзи ҳам яккахон тарзда, “Божалар” репертуаридан “Кезамиз кўчаларни” қўшиғини ижро қилди. Жаҳонгир Позилжонов уни қўллаб-қувватлаб турди.

foto(31)_18.jpg

 

foto(27)_19.jpg

 

 

foto(26)_19.jpg

“Божалар” мухлислари гуллар ва совғалар билан Жаҳонгир Позилжонов ва Билолхўжани қутлашди.

foto(4)_77.jpg

 

foto(3)_89.jpg

 

foto(36)_14.jpg

 

foto(43)_8.jpg

Концертга томошабин сифатида хонанда Шахзода,  ҳамда актриса Ҳалима Иброҳимова ҳам келишди ва Жаҳонгир Позилжоновни самимий қутлашди. Шунингдек, “Тарона” студияси директори Даврон Муқимов ҳам.

foto(20)_26.jpg

Концертда Жаҳонгир Позилжоновнинг қизчаси Райҳон ҳам, хоразмча рақси билан иштирок этди!  

foto(41)_10.jpg

Концерт якунидаги “Нилуфар” қўшиғи 25 майга бағишланганлиги учун ҳам, қўшиқ вақтида мактаб формасидаги раққосалар рақсга тушишди ва

foto(42)_9.jpg

Жаҳонгир Позилжоновнинг дўстлари шўх болалар қиёфасида чиқиб, рақсга тушишди.

foto(44)_8.jpg

Концерт якунлангач, саҳна ортида бир неча дақиқа, ҳамма тўхтовсиз “Божалар” деб олқишлаб турдилар,

foto(45)_7.jpg

дўстлар мусиқа қўйишди ва рақсга ҳам тушиб, концертнинг муваффақиятли чиққанлигини нишонлашди!

foto(46)_8.jpg

Сўнг, концертда иштирок этган болажонларнинг оналари ҳамда, бошқа кўплаб мухлислари Жаҳонгир Позилжонов билан тўхтовсиз суратга тушишни бошлаб юборишди! Бу ҳолат, то Жаҳонгир Позилжонов концерт саройидан чиқиб, машинага етгунга қадар давом этди!

 Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

foto_1070.jpg

 

foto(1)_110.jpg

 

foto(2)_101.jpg

 

foto(7)_64.jpg

 

foto(6)_67.jpg

 

 

foto(5)_73.jpg

 

 

foto(8)_60.jpg

 

foto(10)_47.jpg