FATTOHHON.COM

« Все новости

ДОСТОН УБАЙДУЛЛАЕВ КОНЦЕРТ ОЛДИ РЕПЕТИЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИ... 03.11.2014 02:36

 foto (1)

foto (24)

Ҳозир айни вақтда хонанда Достон Убайдуллаев  “Истиқлол” санъат саройида репетиция жараёнлари билан банд.

 foto (27)

Унинг бугун “Соғиниб” деб номланган илк яккахон концерт дастурининг биринчи куни.

foto (13)

Концерт бошланишига бир неча соат қолмоқда.

foto (25)

Достон Убайдуллаев ишчи гуруҳга айрим жиҳатларни тушунтирмоқда.

foto (9)

Концерт бошловчиси журналист Акмал Мирзо ҳам, жараёнда иштирок этмоқда.

foto (14)

 ДостонУбайдуллаевнинг қадрдон дўсти Абдурашид Йўлдошев ҳам шу ерда!

foto (17)

Жараён кўтаринки кайфиятда, ҳамма ўз иши билан банд.

foto (11)

Акмал Мирзо бошқа хонандаларнинг концерт дастурларида бўлиб ўтган айрим камчиликларни ҳазил тарзида айтиб, бу концертда бундай камчиликлар бўлмаслигига ҳаракат қилиниши кераклигини ишчи гуруҳга билдирмоқда.

foto (26)

Достон Убайдуллаевнинг  тайёргарлик жараёнлари ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

foto (8)

Достон Убайдуллаев: - Жараёнлар жуда ҳам қизғин кечмоқда! Мониторларгача илиб бўлинди. Энди, тўғриси, айрим камчиликлар тўлдирилмоқда ҳозир. Ўзига яраша югур-югурлар. Эрталабдан ҳам бошланиши ёмон эмас, раҳмат ёғилиб, дегандек ёмғир ҳам ёғяпти! (самимий кулади)

foto (19)

Эрталабдан бир кичик ҳодиса ҳам бўлиб ўтди. Репетицияга келаётиб, машинам билан бир ҳайдовчининг машинасини қириб олдим. Лекин, ҳайдовчи яхши йигит экан, репетицияга шошаётганлигимни, қолаверса, бугун концертимлигимни билиб, омад тилади!

Администраторларим Жаҳонгир, Акмал ҳам яхши ишлашяпти! Ўз ишларини билиб-билиб қилишяпти! Ишчи гуруҳ ҳам, ўзига яраша масъулият билан ёндошяпти.

Бугун биринчи кун, албатта, ҳам ҳаяжон, ҳам қувонч! Концертимнинг биринчи куни, ҳамма мухлисларни, томошабинларни таклиф қилиб қоламан!

foto (10)

foto (21)

Достон Убайдуллаевга илк концерт дастурига омад тилаймиз!

фотография_4_5

Фотолар учун Шерзод Холмуродов

Guli

ва Гулига миннатдорчилик билдирамиз

 foto (25)

foto (23)

foto (22)

foto (20)

foto (4)

foto (3)

foto (2)

foto (5)

foto (7)